«Kogon Yog’-ekstraksiya zavodi» АЖ акциядорлари диққатига!
Ҳурматли акциядорлар, «Kogon Yog’-ekstraksiya zavodi» АЖ акциядорларининг 2022 йил 30 июль кунига белгиланган навбатдаги йиллик умумий йиғилиши кворум йўқлиги боис бўлиб ўтмагани сабабли кун тартибига ўзгартиришлар киритилмаган ҳолда 2022 йил 18 август куни соат 10.00 да, (Бухоро вилояти, Когон шаҳри, А.Темур кўчаси, 5а манзилида) такроран чақирилади.
Умумий йиғилишда акциядорларни рўйхатга олиш 2022 йил 30 июльда ўтказилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ амалга оширилади.
Акциядорларнинг умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2022 йил 18 август куни соат 9-00 да бошланиб соат 9-50 гача давом этади.
Кун тартиби:
1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
3. Жамият Бош директорининг 2021 йил бизнес-режасининг асосий кўрсаткичларини бажарилиши ва жамият ривожланиш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ҳисоботини тасдиқлаш.
4. Жамият Кузатув кенгашининг 2021 йил якунлари бўйича ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан ҳисоботини эшитиш.
5. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича ташқи аудиторининг хулосасини эшитиш.
6. Жамиятнинг 2021 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра жамиятнинг тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.
7. Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизими ва корпоратив бошқарув Кодекс тавсияларига риоя қилинишининг 2021 йил якунлари бўйича мустақил баҳоланиши натижалари юзасидан ҳисоботини эшитиш.
8. Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерлик баланси, фойда ва зарари ҳисоблари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
9. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича соф фойдасини тақсимлаш ва дивиденд тўлаш тартибини тасдиқлаш.
10. Жамиятнинг 2022 йил учун йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш.
11. Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
12. Жамиятнинг “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Ижроия органи - Бош директори тўғрисида”ги, “Рағбатлантириш тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши ҳузуридаги аудит қўмитаси тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши ҳузуридаги коррупцияга қарши курашиш ва этика қўмитаси тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши ҳузуридаги стратегия ва инвестициялар қўмитаси тўғрисида”ги ва “Кузатув кенгаши ҳузуридаги тайинловлар ва мукофотлаш қўмитаси тўғрисида”ги Низомларни янги таҳрирда тасдиқлаш.
13. Жамиятнинг янги тахрирдаги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
14. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
15. Жамият тафтиш комиссиясини тугатиш.
Умумий йиғилишда акциядорлар паспортлари, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончномалари орқали қатнашишлари талаб этилади.
Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин:
Бухоро вилояти, Когон шаҳар, А.Темур кўчаси, 5а уй.
E-mail:kogonyog@mail.ru
Тел:+998 (65) 522 24 03.
«Kogon yog’-ekstraksiya zavodi» АЖ
Кузатув кенгаши
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him
JSC | LLC | |
---|---|---|
Total issuers | ||
Total disclosures | ||
Essential facts | ||
Prospectuses | ||
Quarterly reports | ||
Annual reports | ||
Charters |