“Тошкент” Республика фонд биржаси акциядорлик жамияти 2022 йил 12 август куни Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй манзилида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини эълон қилади.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг бошланиш вақти - соат 15.00. Йиғилиш иштирокчиларини рўйхатга олиш вақти соат 14.45 дан 15.00 гача.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санаси – 2022 йил 19 июль.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрини шакллантириш санаси – 2022 йил 08 август.
Кун тартиби:
6. “Тошкент” РФБ АЖ фаолиятини 2022 йилга мўлжалланган аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш;
Акциядорлар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш учун барча маълумотлар (материаллар) билан Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй (РБФ биноси) манзилида танишишлари мумкин. Боғланиш учун телефон - 71 267-11-73, 71 267 11 39 (Корпоратив маслаҳатчи - Ш.А.Тураев, бош мутахассис Л.Х.Буриева). Мурожаатлар душанбадан жумагача ҳар куни соат 09.00 дан 18.00 гача (танаффус - 13.00 дан 14.00 гача) қабул қилинади.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар вакилларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ берилган ишончнома бўлиши шарт.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 58-моддасига асосан, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш чоғида умумий йиғилишда, кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш ва овозга қўйилган масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этиш имкониятини берадиган ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилиши мумкин.
“Тошкент” РФБ акциядорлик жамияти кузатув кенгаши
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him