71 203-00-50
"NAQLGAZMAXSUSQURILISH" AKSIYADORLIK JAMIYATI

АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ ХАБАРНОМАСИ
Дата раскрытия: 28.06.2022   
Дата опубликования модератором*: 29.06.2022   

“НАҚЛГАЗМАХСУСҚУРИЛИШ” АЖ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ ХАБАРНОМАСИ

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОР!

“Нақлгазмахсусқурилиш” АЖ хабар қиладики, Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 25 июлда Тошкент шаҳри, М. Улуғбек тумани, М. Улуғбек кўчаси, 32а уйда жойлашган “Нақлгазмахсусқурилиш” AЖ маъмурий биносида бўлиб ўтади ва қуйидаги кун тартиби асосида ўтказилади:

1. Aкциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши иш тартибини, саноқ комиссиясининг миқдорий ва шахсий таркибини ҳамда унинг ваколат муддатини тасдиқлаш.

2. “HLB Tashkent” ташқи аудиторлик ташкилотининг 2021 йил якуни билан Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига ҳамда бухгалтерия ҳисобини миллий стандартга мувофиқ тузилганлиги ҳисоботига берган салбий хулосасини кўриб чиқиш.

3.“Нақлгазмахсусқурилиш” АЖ кузатув кенгашининг 2021 йил якуни билан бажарилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш.

4. “Нақлгазмахсусқурилиш” АЖ тафтиш комиссиясининг 2021 йил якуни бўйича ҳисоботини кўриб чиқиш.

5. “Нақлгазмахсусқурилиш” АЖ ижроия органининг 2021 йил якунлари бўйича жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги хисоботини кўриб чиқиш.

6. “Нақлгазмахсусқурилиш” АЖнинг 2021 йил якуни билан молиявий-хўжалик фаолияти натижалари бўйича фойдасини (зарарини) тақсимлаш ҳамда “Нақлгазмахсусқурилиш” АЖ томонидан дивиденд тўлаш масаласини кўриб чиқиш.

7. “Нақлгазмахсусқурилиш” АЖ 2021 йил учун йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

8. “Нақлгазмахсусқурилиш” АЖ томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида аффиланган шахслар билан келгусида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) кўриб чиқиш.

9. “Нақлгазмахсусқурилиш” АЖни масъулияти чекланган жамият шаклига ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этиш.

10. “Нақлгазмахсусқурилиш” АЖнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш.

II. “Нақлгазмахсусқурилиш” АЖ акциядорлари реестри тузиш санасига мувофиқ қуйидагиларни аниқлаш:

Aкциядорларни хабардор қилиш - 2022 йил 27 июнь, яъни акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилинган кун;

“Нақлгазмахсусқурилиш” АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш учун - 2022 йил 19 июль, яъни акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши расмий эълон қилинган санадан 3 иш куни олдин.

III. “Нақлгазмахсусқурилиш” АЖ акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш вақти соат 1500. Aкциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирокчиларни рўйхатга олишни 2022 йил 25 июль соат 1430дан бошлаб соат 1455гача амалга ошириш.

IV. “Нақлгазмахсусқурилиш” АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга ва “Ўзтрансгаз” АЖ вакилига тақдим этиладиган маълумотларни (материалларни) тайёрлашда қуйидаги рўйхатни тасдиқлаш:

“HLB Tashkent” ташқи аудиторлик ташкилотининг 2021 йил якуни бўйича Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига ҳамда бухгалтерия ҳисобини миллий стандартга мувофиқ тузилган жамиятнинг йиллик молиявий ҳисоботлари.

- “Нақлгазмахсусқурилиш” АЖнинг 2021 йил якунлари бўйича тафтиш комиссияси хулосаси.

- “Нақлгазмахсусқурилиш” АЖнинг 2021 йил якунлари бўйича “Йиллик ҳисоботи”.

V. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишда руйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатлар бўлиши зарур:

- жисмоний акциядор шахслар – шахсни тасдиқловчи паспорт ёки бошқа ҳужжатлар;

- жисмоний акциядор шахслари вакили – нотариал тасдиқланган ишончнома;

- юридик шахслар вакили – юридик шахслар раҳбари томонидан берилган ишончнома муҳр қуйилган иловаси билан.

“Нақлгазмахсусқурилиш” АЖга маълумотларни таниш учун иш вақтлари соат 9-00дан 18-00 га қадармурожаат қилишлари мумкин. Телефон: (97) 430-27-77.

28.06.2022

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   315    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Events

Mn Tu We Th Fr St Su
General Statistics
  • Total issuers
    622
  • Issuers disclosed information
    725
  • Total disclosures
    38989
  • Essential facts
    28738
  • Prospectuses
    159
  • Quarterly reports
    7871
  • Annual reports
    2221
  • Charters
    1263