71 203-00-50
"NAMANGANMASH" AKSIYADORLIK JAMIYATI

ЭЪЛОН
Дата раскрытия: 15.06.2022   
Дата опубликования модератором*: 15.06.2022   

«Namanganmash» A.J. акциядорлари диққатига!

«Namanganmash» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2022 йил, 7 июл куни, соат 15 да, Наманган шаҳар, А.Темур кўчаси, 99 уйда, «Namanganmash» A.J. нинг маъмурий биносида ўтказилади.Акциядорларни рўйхатга олиш 14-00да бошланади.

Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида қатнашиш учун 2022 йил 01 июл ҳолатига тузилади

Кун тартибидаги масалалар:

1.«Namanganmash» A.J. ташкилий хуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятга ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этиш;

2.«Namanganmash» A.J.нинг 1 (бир) дона акцияни бозор қийматида, қайтариб сотиб олиш тартиби ва шартларини тасдиқлаш тўғрисида;

3.«Namanganmash» A.J. мулкчилик шаклини ўзгартириш тартиби ва шартларини, акциялар чиқарилувлари бекор қилиш ва ягона давлат реестридан чиқаришни тасдиқлаш тўғрисида;

4.«Namanganmash» A.J.нинг барча хуқуқ ва мажбуриятларини ўзгартириш натижасида ташкил этиладиган масъулияти чекланган жамиятига ўтказиш бўйича топшириш хужжатларини тасдиқлаш тўғрисида.

Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи хужжат, жисмоний шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорлар ўзлари билан шахсларини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакиллари бундан ташқари нотариал тасдиқланган ишончнома олиб келишлари шарт.

Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига боғлиқ материаллар билан жамият биносининг 3 қаватида танишишлари мумкин.

Хабарнома!

Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимояқилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси талабларига кўра овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.

Шу муносабат билан юқоридаги масалалар бўйича овоз беришда қарши ёки умумий йиғилишда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган акциядорлар ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисмини «Наманганмаш» акциядорлик жамияти қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.

Ўзларига тегишли акциялар жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.

Акциялар мустақил баҳоловчи ташкилот “Универсал баҳо” МЧЖ томонидан 30.04.2022 йилдаги баҳоланган бозор қиймати бўйича, хар бир дона акция 15 226 сўмдан қонунда белгиланган талаблар ва муддатларда қайтариб сотиб олинади.

Акциядорнинг ўзига тегишли акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисидаги ёзма талаби акциядорнинг яшаш жойи (жойлашган ери) ва унинг қайтариб сотиб олинишини талаб қилаётган акциялар сони кўрсатилган ҳолда жамиятнинг ушбу хабарномада кўрсатилган юридик манзилига ёки электрон почта манзилига акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай юборилиши лозим.Акциялар қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядордан белгиланган муддат тугагандан сўнг ўн кун ичида сотиб олинади.

Акцияларни қайтариб сотиб олиш «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиштўғрисида»ги Қонуннинг 40 ва 41-моддаси талабларини инобатга олган холда амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

Қўшимча маълумотлар учун телефон: 91 360-18-23, 88 688-88-33

Жамиятнинг юридик манзили:, Наманган вилояти, Наманган шахри, А..Темур кўчаси 99 уй;

Жамият расмий веб сайти:www.namanganmash.uz

Электрон почта манзили: namanganmash@yandex.ru

«Наманганмаш» АЖ кузатув кенгаши

15.06.2022

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   330    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Events

Mn Tu We Th Fr St Su
General Statistics
  • Total issuers
    622
  • Issuers disclosed information
    725
  • Total disclosures
    38989
  • Essential facts
    28738
  • Prospectuses
    159
  • Quarterly reports
    7871
  • Annual reports
    2221
  • Charters
    1263