71 203-00-50
"TO'RTKO'L PAXTA TOZALASH" AKSIYADORLIK JAMIYATI

ЭЪЛОН
Дата раскрытия: 08.06.2022   
Дата опубликования модератором*: 08.06.2022   

“Тўрткўл пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

“Тўрткўл пахта тозалаш” акциядорлик жамиятининг 2022 йил “23” июнда бўлиб ўтадиган акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши жамият кузатув кенгашининг 2022 йил 8 июндаги қарори билан бекор қилиниб акциядорлар умумий йиғилиши 2022 йил “29” июнь санасига кўчирилди. Умумий йиғилиш соат 1200да Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани, Беруний кўчаси, 1-уйда жойлашган “Тўрткўл пахта тозалаш”акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 11 00 бошланади.

Жамиятнинг веб-сайти:www.tortkulpaxta.uz

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:

1. Умумий йиғилишининг регламенти ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.

2. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2021 йилдаги фаолияти ҳамда бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият Бош директорининг ҳисоботини ва 2021 йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

3. Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.

4. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича аудиторлик ташкилоти хулосаларини кўриб чиқиш.

5. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича тафтиш комиссиясининг хулосасини тасдиқлаш.

6. Жамият кузатув кенгашининг 2021 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

7. Жамиятнинг 2022 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.

8. Жамиятнинг 2020 йил якунидан тақсимланмасдан қолган ва 2021 йил бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.

9. 2022 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унга тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

10. Жамиятда 2021 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

11. Жамият Уставига ва ички Низомларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

12. Жамият ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

13. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш.

14. Жамият кузатув кенгаши аъзоларига ҳақ тўлаш масаласини кўриб чиқиш.

15. Жамият томонидан “E-auksion” электрон савдо платформаларига савдога чиқарилган ва муддатида сотилмаган жамият активлари қийматини белгиланган тартибда босқичма-босқич тушириш масаласини кўриб чиқиш.

Жамият акциядорлари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорларнинг реестри 2022 йил 23 июнь ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун мазкур юридик шахс томонидан берилган).

Aкциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган кун тартибидаги масалалар бўйича маълумотларни “Тўрткўл пахта тозалаш” акциядорлик жамиятида танишишлари мумкин. Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани, Беруний кўчаси, 1-уй. Жамиятнингэлектрон почтаси: turtkuloqoltin@inbox.uz

08.06.2022

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   222    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Events

Mn Tu We Th Fr St Su
General Statistics
  • Total issuers
    622
  • Issuers disclosed information
    725
  • Total disclosures
    38989
  • Essential facts
    28738
  • Prospectuses
    159
  • Quarterly reports
    7871
  • Annual reports
    2221
  • Charters
    1263