71 203-00-50
"QORAKO'LDONMAXSULOTLARI" AKSIYADORLIK JAMIYATI

АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛИШИ ҲАҚИДА ХАБАРНОМА
Дата раскрытия: 08.06.2022   
Дата опубликования модератором*: 08.06.2022   

«QORAKULDONMAXSULOTLARI» АЖ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

«QORAKULDONMAXSULOTLARI» АЖКузатув кенгашининг 2022 йил 6 июндаги қарорига асосан акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши 2022 йил 30 июн куни соат 12-00 да ўтказилиши ҳақида маълум қилади.

КУН ТАРТИБИ:

1.Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида.

2.Акциядорларнингнавбатдан ташқари Умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини сайлаш тўғрисида.

3.Жамиятнинг устав капиталидаги “Ўздонмаҳсулот” АКнинг акциялар пакетини оммавий савдоларга чиқарилишини ташкил этиш бўйича “Лойиҳа офиси”ни жорий этиш ва унинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи жамият бошқарув раиси ўринбосари лавозимини ташкил этиш бўйича жамиятнинг ташкилий тузилмасига тегишли ўзгартириш киритиш ҳамда тасдиқлаш тўғрисида.

4.Жамиятнинг ташкилий тузилмасига киритилаётган ўзгаришлардан келиб чиқиб, корхона ички норматив хужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.

Жойлашган ери (почта манзили): 200800, Бухоро вилояти, Қоракўл шаҳри, Тинчлик кўчаси, 1-уй

Электрон почта манзили:korakuldon@mail.ru

Йиғилиш ўтказиш жойи:Қоракўл шаҳри, Тинчлик кўчаси, 1-уй

Акциядорларни рўйхатга олиш сана, вақти ва жойи: 30.06.2022 йил, 11-00 дан 12-00 гача, Бухоро вилояти, Қоракўл шаҳри, Тинчлик кўчаси, 47-уй

Акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш ва овоз бериш тартиби:

Акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади.

Акциядор акциядорларнинг Умумий йиғилишидаги ўз вакилини исталган вақтда алмаштиришга ёки йиғилишда шахсан ўзи иштирок этишга ҳақлидир.

Акциядорларнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядор шахсини тасдиқловчи хужжатни, вакил эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномани тақдим этиш лозим.

Акциядорларнинг Умумий йиғилишида овоз бериш «жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси — битта овоз» принципи бўйича, жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича эса кумулятив овоз бериш принципи бўйича амалга оширилади.

Акциядорларнинг Умумий йиғилишида кун тартибидаги масалалар бўйича овоз бериш овоз бериш бюллетенлари орқали амалга оширилади.

Бошқа маълумотлар:

Акциядорларнинг Умумий йиғилишида қатнашиш учун акциядорлар реестри 2022 йил 24 июн куни ҳолатига кўра шакллантирилади.

Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши бўйича тайёрланган хужжатлар билан танишиш учун жамиятнинг жойлашган ери бўйича: Бухоро вилояти, Қоракўл шаҳри, Тинчлик кўчаси, 1-уй ёки электрон почта манзил бўйича: korakuldon@mail.ru мурожаат қилишингиз мумкин. Маълумот учун телефон рақами: 0 (365) 565-71-35.

08.06.2022

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   124    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Events

Mn Tu We Th Fr St Su
General Statistics
  • Total issuers
    622
  • Issuers disclosed information
    725
  • Total disclosures
    38989
  • Essential facts
    28738
  • Prospectuses
    159
  • Quarterly reports
    7871
  • Annual reports
    2221
  • Charters
    1263