71 203-00-50
FAROVON SUGURTA AKSIYADORLIK JAMIYATI

"FAROVON SUG‘URTA" AKSIYADORLIK JAMIYATI
Дата раскрытия: 08.06.2022   
Дата опубликования модератором*: 08.06.2022   

Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 109 уй манзили бўйича жойлашган (электрон почта манзили:farovonsugurta@mail.ru, веб-сайт:www.farovonsugurta.uz) «FAROVONSUG‘URTA» Акциядорлик Жамияти2022 йил 30 июнь соат 15:00даТошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 109 уй манзилда жойлашган«ALSKOM» Суғурта Компанияси Акциядорлик Жамиятибош офис биносида акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказилишни маълум қилади.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 14:00 да бошланади.

Йиғилишда иштирок этиш учун акциядор ва унинг вакили шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт), шунингдек ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончномага эга бўлиши лозим.

Йиллик умумий йиғилиш ўтказилишини маълум қилиш учун акциядорлар реестри шакллантириладиган сана:2022 йил 8-июнь.

Ўтказилаётган йиллик умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри шакллантириладиган сана:2022 йил 24-июнь.

Йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар:

1.Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш.

2.2021-йил фаолият якуни бўйича Компания Кузатув кенгаши Раисининг ҳисоботи.

3.Компаниянинг 2021-йил молия-ҳўжалик фаолияти натижалари ва 2022 йилга Компания Биснес-режаси параметрлари тўғрисида Бош директор ҳисоботи.

4.Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Компаниянинг 2021 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботини аудиторлик текшируви натижалари ҳақида мустақил аудитор хулосаси.

5.Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида тузилган Компаниянинг 2021 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботини халқаро аудит стандартларига мувофиқ мустақил аудиторлик текшируви натижалари ҳақида ҳисобот-хулосаси.

6.2021 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботни тасдиқлаш.

7.2021 йил учун Компания соф фойдаси тақсимотини тасдиқлаш.

8.Компания Уставига киритилаётган ўзгартиришлар ва Компания Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.

9.Компаниянинг "Кузатув кенгаши тўғрисида"ги, “Ижро органи тўғрисида”ги, “Тафтишчи тўғрисида”ги, “Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида”ги Низомларнитасдиқлаш.

10.Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш.

11.Тафтиш комиссиясининг янги таркибини сайлаш.

12.Компаниянинг 2022 йил молия-хўжалик фаолиятини мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини аниқлаш ва унинг хизматларига ҳақ тўлашнинг чегаравий миқдорини белгилаш ва у билан шартнома тузиш.

13.Компаниянинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

14.Компаниянинг аффилланган шахслари билан тузилиши кутилаётган битимларни маъқуллаш масаласини кўриб чиқиш.

15.Компаниянинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган йирик битимларни тузиш масаласини,ижро этувчи орган томонидан мустақил равишда бажаришимақсадидааниқлаб чиқиш ҳамда маъқуллаш.

16.Хайрия (ҳомийлик) ёки беғараз ёрдамнинг чегаравий миқдорларини белгилаш.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказишга тайёрланган материаллар билан Компаниянинг Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 109 уй манзилида жойлашган маъмурий биноси ҳамда www.farovonsugurta.uzкорпоратив вэб-сайтидатанишишингиз мумкин.

Маълумот учун телефон: (78) 147-11-00.

«FAROVONSUGURTA» АЖ Кузатув Кенгаши

08.06.2022

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   140    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Events

Mn Tu We Th Fr St Su
General Statistics
  • Total issuers
    622
  • Issuers disclosed information
    725
  • Total disclosures
    38989
  • Essential facts
    28738
  • Prospectuses
    159
  • Quarterly reports
    7871
  • Annual reports
    2221
  • Charters
    1263