«Kattaqo’rg’onyog’- moy» акциядорлик жамияти«Kattaqo’rg’on yog’- moy» акциядорлик жамияти
акциядорлари диққатига!!!
«Kattaqo’rg’on yog’- moy» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида
ХАБАРНОМА
Ҳурматли акциядор, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, Давлатобод кўчаси, 121-уй манзилида жойлашган, “Kattaqo’rg’on yog’- moy” акциядорлик жамияти, Сизга 2022 йил 13 май куни соат 11:00 да Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, Давлатобод кўчаси, 121-уй манзилида (жамият мажлислар зали) акциядорлик жамиятимиз акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиши ҳақида маълум қилади.
Навбатдан ташқари умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2022 йил 10 май ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.
Акциядорларнинг умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2022 йил 13 май куни соат 10:00 да бошланиб соат 11:00 гача давом этади.
Сизга умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилганлигини маълум қиламиз:
КУН ТАРТИБИ
1. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
2. Акциядорлар умумий йиғилишининг саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
3. “Kattaqo’rg’on yog’-moy” АЖнинг кредит маблағи олишга рухсат бериш юзасидан 2022 йил 16 мартдаги №1/90-сонли хати муҳокамаси.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида Сиз акциядорлар умумий йиғилишининг материаллари (ахборотлари) билан Ўзбекистон Республикаси, Самарканд вилояти, Каттақўрғон шаҳри, Давлатобод кўчаси, 121-уй манзилида жойлашган, «Kattaqo’rg’on yog’-moy» акциядорлик жамиятида танишишингиз мумкин.
Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.
Жамият кузатув кенгаши.
22 апрель 2022 йил.
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him
Mn | Tu | We | Th | Fr | St | Su |