71 203-00-50
"JOMBOY DON MAHSULOTLARI" AKSIYADORLIK JAMIYATI

"ЖОМБОЙ ДОН МАХСУЛОТЛАРИ" АЖ
Дата раскрытия: 09.03.2022   
Дата опубликования модератором*: 09.03.2022   

Вақтни бой берманг, ҳурматли Акциядорлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 январдаги ПҚ-90-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг акциялар бўйича ҳисобланган дивидендлар тарзидаги даромадлари даромад солиғидан озод қилиниши белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган юридик шахсларнинг акциялар бўйича ҳисобланган дивидендлар тарзидаги даромадларига Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган юридик шахслар сингари фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси татбиқ этилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 42-моддасига асосан Акциядор ўзига оид паспорт маълумотларидаги ўзгаришлар ҳақида хизмат кўрсатувчи Депозитарийга (Инвестиция воситачисига) ўз вақтида хабар бериши шарт. Depozitariy “Samarqand Vaqt” МЧЖга қуйидаги ҳужжатларни:

жисмоний шахслар учун шахсини тасдиқловчи ҳужжат - паспорти ва солиқ тўловчининг идентификация рақами тўғрисидаги нусхалари (ИНН), телефон рақами, электрон почта манзили, банк реквизитлари, шу жумладан пластик карта маълумотлари кўрсатилган ҳамда имзоланган анкеталарни;

юридик шахслар учун - юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтган Гувохномаси, Устави, таъсис ҳужжатлари, солиқ тўловчининг идентификация рақами ва КТУТ коди (резидент учун), унинг жойлашган ери (почта манзили), банк реквизитлари, телефон рақами ва электрон почта манзили кўрсатилган ҳамда имзо ва мухри қўйилган анкеталарни тақдим этилишини сўрайди.

Акциядорлар ўзига тегишли бўлган акцияларнинг бугунги кундаги аниқ қиймати ва сони бўйича депо ҳисоб варағидан кўчирма нусхасини бепул олиши мумкин.

Ҳурматли акциядорлар, ушбу маъумотлар юзасидан акциядорлик жамияти жойлашган манзилга ҳам мурожаат этишингиз ва ҳужжатларни тақдим этишингиз лозим.

Барча маълумотлар электрон кўринишида ҳам қабул қилинади.

Манзил: Самарқанд шаҳар Кўксарой майдони 1А, 8-қават. (ориентир вилоят ҳокимлиги) мурожаат учун тел: 66-233-93-66, +99891-535-54-99, +99891-527-02-49;

e-mail: sаmarqandvaqt@mail.ru

“Қимматли қоғозлар эгаларининг реестри тўғрисида”ги Низомнинг 70-бандига асосан, агар қимматли қоғозлар эгаси ўзининг анкета маълумотларини ўзгарганлиги тўғрисида ва бу ҳақда ўз вақтида тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаган бўлса, унинг реестрдаги анкета маълумотлари аниқлигига Инвестиция воситачиси жавобгар бўлмайди.

(мурожаат учун тел: (366)2377338, (366)2377569, e-mail: sаmarqandvaqt@mail.ru

09.03.2022

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   199    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Events

Mn Tu We Th Fr St Su
General Statistics
  • Total issuers
    622
  • Issuers disclosed information
    725
  • Total disclosures
    38989
  • Essential facts
    28738
  • Prospectuses
    159
  • Quarterly reports
    7871
  • Annual reports
    2221
  • Charters
    1263