71 203-00-50
"XOJELI PAXTA TOZALASH" AKSIYADORLIK JAMIYATI

“ХОДЖЕЙЛИ ПАХТА ТОЗАЛАШ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Дата раскрытия: 20.01.2022   
Дата опубликования модератором*: 20.01.2022   

“Ходжейли пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2022 йил “10” февраль куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 11.00да Қорақалпоғистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, Ходжейли тумани, Саричунгил ОФЙ, “Ходжейли пахта тозалаш” АЖнинг мажлисларзалида ўтказилади.

Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 10.00 бошланади.

Жамиятнинг расмий веб-сайти: www. xojeylipaxta.uz

а). “Ходжейли пахта тозалаш” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилиши регламентини ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;

б). “Ходжейли пахта тозалаш” АЖ томонидан йирик битим тузиш тўғрисида.

Шу билан бирга, “Ходжейли пахта тозалаш” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-41-моддасига мувофиқ қуйидагиларни маълум қилади:

ўзларига тегишли акциялар жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади;

ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилиши ҳамда мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият томонидан қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида бозор нарҳида қайтариб сотиб олинади. Ҳар бир дона акциянинг бозор нархи 23822,71 сўм миқдорида белгиланган.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2022 йил 20 январь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 2022 йил 4-февраль ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома биланкелишлари шарт (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).

Акциядорлар акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Ходжейли пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Қорақалпоғистон Республикаси, Ходжейли тумани, Саричунгил ОФЙ, “Ходжейли пахта тозалаш” АЖ. тел.:(+998 90) 545 70 28

20.01.2022

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   127    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Events

Mn Tu We Th Fr St Su
General Statistics
  • Total issuers
    622
  • Issuers disclosed information
    725
  • Total disclosures
    38989
  • Essential facts
    28738
  • Prospectuses
    159
  • Quarterly reports
    7871
  • Annual reports
    2221
  • Charters
    1263