Aкциядорлари диққатига!
“Янгибозор пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2022 йил “08” февраль куни ўтказилади. Навбатдан ташқари умумий йиғилиш соат 11:00 да Хоразм вилояти, Янгибозор тумани Беруний кўчаси 1-уйда жойлашган “Янгибозор пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.
Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 10:00 бошланади.
Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.yangibozorpaxta.uz
КУНТАРТИБИДАГИМАСАЛАЛАР:
1.Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламенти ва Саноқ комиссиясини тасдиқлаш.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 10 декабрдаги 747-сонли “Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарор ижросини таъминлаш ҳамда йирик битимни тасдиқлаш.
3. Жамиятга тегишли бир дона акциянинг бозор баҳосини тасдиқлаш.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2022 йил 17 январь ҳолатига ва акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2022 йил 02 февральҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома биланкелишлари шарт(жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).
“Янгибозор пахта тозалаш” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддасига мувофиқ қуйидагиларни маълум қилади:
- ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилиши ҳамда мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият томонидан қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши томонидан белгиланган бозор нарҳида қайтариб сотиб олинади.
Акциядорлар акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Янгибозор пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Хоразм вилояти, Янгибозор тумани, Беруний кўчаси,1-уй, электрон почта:info@yangibozorpaxta.uz, тел: (62)41-94-345.
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him
Mn | Tu | We | Th | Fr | St | Su |