71 203-00-50
"BESHARIQ PAXTA TOZALASH" AKSIYADORLIK JAMIYATI

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТАН ТАШКАРИ УМУМИЙ ЙИГИЛИШИ БУЙИЧА ТАКРОРИЙ ЭЪЛОН
Дата раскрытия: 17.01.2022   
Дата опубликования модератором*: 17.01.2022   

Акциядорлар диққатига!

“Бешарик пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2022 йил “10” феврал куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 11,00 да Фаргона вилояти, Бешарик туманида жойлашган “Бешарик пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 10, 00 да бошланади.

Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.beshriqpaxta.uz

1. Санок комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркиби.

2. Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишининг регламентини тасдиклаш.

3. “Бешарик пахта тозалаш” АЖ томонидан йирик битим тузиш тўғрисида.

Шу билан бирга, “Бешарик пахта тозалаш” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-41-моддасига мувофиқ қуйидагиларни маълум қилади:

ўзларига тегишли акциялар жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади;

ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилиши ҳамда мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият томонидан қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида бозор нарҳида қайтариб сотиб олинади. Ҳар бир дона акциянинг бозор нархи 20351,22 сўм миқдорида белгиланган.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2022 йил 10 январ ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 2022 йил 04 феврал ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома биланкелишлари шарт (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).

Акциядорлар акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Бешарик пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Фаргона вилояти, Бешарик тумани, Бешарик кучаси 7-уй

тел.:(+998 99) 994-78-29.

17.01.2022

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   121    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Events

Mn Tu We Th Fr St Su
General Statistics
  • Total issuers
    622
  • Issuers disclosed information
    725
  • Total disclosures
    38989
  • Essential facts
    28738
  • Prospectuses
    159
  • Quarterly reports
    7871
  • Annual reports
    2221
  • Charters
    1263