71 203-00-50
"O'ZAGROLIZING" AKSIYADORLIK JAMIYATI

БОШҚАРУВ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ ЛАВОЗИМИГА ТАНЛОВ
Дата раскрытия: 30.12.2021   
Дата опубликования модератором*: 30.12.2021   

O'ZAGROLIZINGакциядорлик жамияти Бошқарув раиси ўринбосари

лавозимига танлов эълон қилади.

1.Танлов уч босқичда амалга оширилади:

Биринчи босқичда, даъвогарларнинг тақдим этилган ҳужжатлари, тўлиқлик (4-банд) ва номзодга қўйиладиган талаблар (2-банд)га мувофиқлик (олий маълумот ва раҳбарлик стажи мавжудлиги шарти юзасидан) бўйича танлаб олинади.

Иккинчи босқичда, биринчи босқичда танлаб олинган номзодларнинг ҳужжатлари “O'ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва улар билан суҳбат ўтказилади.

Учинчи босқичда Кузатув кенгаши томонидан танлаб олинган номзод(лар)нинг ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш учун Давлат активларини бошқариш марказига киритилади.

2. Номзодга қўйиладиган талаблар:

- молия ва/ёки иқтисодиёт йўналишида олий маълумотга эга бўлиши;

- лизинг ташкилотларида раҳбарлик лавозимлари (бўлим бошлиғи ва ундан юқори)да камида 5 йиллик иш стажи мавжудлиги;

- Ўзбек ва рус тилларида равон гапира олиши, матн туза олиши;

- компьютерда ишлаш кўникмаси (Microsoft Word, Microsoft Excel) мавжудлиги;

- лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини билиши;

- лизинг лойиҳаларини бошқариш ва амалга ошириш қобилиятига эга бўлиши;

- лизинг фаолиятига инновацияларни жорий этиш ва рақамлаштириш бўйича раҳбарликни амалга ошириш қобилияти мавжудлиги;

- замонавий корпоратив бошқарув соҳасида билим ва тажриба мавжудлиги;

- республика иқтисодиёти ва қишлоқ хўжалиги соҳасида етарли билим ва тушунчаларга эга бўлиши;

- лизинг фаолиятини тартибга солувчи қонун ва қонун ости ҳужжатлари мазмунини билиши;

- вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва банк-молия муассасалари билан ҳамкорликда самарали иш ташкил қилиш тажрибаси мавжудлиги.

- хўжалик юритувчи субъектлардан дебитор қарздорликни ундириш бўйича иш тажрибаси мавжудлиги.

Шунингдек, номзоднинг ҳушмуомалалик, аналитик фикрлаш, стрессга чидамлилик, жамоада ишлаш, раҳбарлик, ташкилотчилик, музокаралар олиб бора олиш ва инновацион ғоялар бера олиш қобилияти баҳоланади.

3. Қуйидагилар номзод бўла олмайдилар:

- номзод учун юқорида қўйилган талабларга жавоб бермайдиган шахслар;

- тугалланмаган судланганлик ҳолати мавжуд бўлган шахслар;

- маълум бир лавозимни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақида амалдаги суд қарори мавжуд бўлган шахслар;

- Кузатув кенгаши аъзолари билан қариндошлик алоқаси бўлган шахслар;

- Корхона, муассаса ёки ташкилот банкрот деб топилиш асносида уни яккабошчилик ёки коллегиал ижроия органи таркибида бошқарган шахслар.

4. Тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати:

-танловда қатнашиш истаги баён этилган, танлов шартлари ва тартиби билан танишганлиги тасдиқланган ариза.

-номзод тўғрисида маълумотнома (объективка)

-паспорт нусхаси;

-меҳнат дафтарчасининг охирги иш жойидан тасдиқланган нусхаси;

- 3х4 ҳажмдаги 2 дона ва 9х12 ҳажмдаги 2 дона фотосурат;

-диплом нусхаси;

-мавжуд бўлган тақдирда,илмий даража ва унвонлари тўғрисида ҳужжат ва халқаро сертификатлар (CFA, CPA, CIM ва б.) нусхаси.

Ҳужжатлар 2022 йил 13 январ соат 17-00 гача Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Бобур кўчаси 42А-уйда номзодлардан шахсан қабул қилинади.

Ҳужжатларни топшириш жараёнида номзод томонидан паспорт ва дипломнинг асли танишиш учун тақдим этилади.

Кечикиб олиб келинган ҳужжатлар қабул қилинмайди.

Топширилган ҳужжатлар қайтарилмайди.

5. Қўшимча маълумот учун телефон рақами: 71-207-30-38

30.12.2021

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   190    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Events

Mn Tu We Th Fr St Su
General Statistics
  • Total issuers
    622
  • Issuers disclosed information
    725
  • Total disclosures
    38989
  • Essential facts
    28738
  • Prospectuses
    159
  • Quarterly reports
    7871
  • Annual reports
    2221
  • Charters
    1263