71 203-00-50
"O'ZBEKISTON RESPUBLIKA VALYUTA BIRJASI" AKSIYADORLIK JAMIYATI

КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ КОДЕКСИ ТАВСИЯЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИШ ҲАҚИДА ХАБАРНОМА 2020 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН 31 ДЕКАБРГАЧА БЎЛГАН ДАВР УЧУН «РИОЯ ҚИЛ ЁКИ ТУШУНТИР» («COMPLY OR EXPLAIN») ХАЛҚАРО ТАМОЙИЛИДА ЭЪЛОН
Дата раскрытия: 28.12.2021   
Дата опубликования модератором*: 28.12.2021   

“Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (“ЎзРВБ” АЖ) Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича Комиссия йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига акциядорлар умумий йиғилишининг 2016 йил 29 июндаги қарорига (73-сонли баён) асосан ўзининг ҳаққоний ва очиқ бизнес юритиш тарафдори эканлигини намоён қилган ҳолда ихтиёрий равишда амал қилмоқда.

2020 йил 1 январдан 31 декабргачабўлган давр мобайнида“ЎзРВБ” АЖ ўз фаолиятини Корпоратив бошқарув кодексининг (кейинги ўринларда - Кодекс) тавсияларига риоя қилган ҳолда олиб борди ва келгусида ҳам уларга риоя қилишни кўзлайди.

Шу билан бирга, ҳисобот даврида Кодекснинг тавсиялари баъзи истиснолар билан амалга оширилди.

I. Кодекснинг III бўлими 15-банди:

4-хатбошисининг тавсиясига кўра, акциядорлик жамиятлари (кейинги ўринларда - АЖ) акциядорлар умумий йиғилиши қарорига асосан ҳар йили мустақил профессионал ташкилотлар – маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда бизнес-жараёнлар ва лойиҳаларнинг акциядорлик жамиятлариривожланиш мақсадларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказади.

“ЎзРВБ” АЖ ички назорат органлари томонидан ҳар йили “ЎзРВБ” АЖ фаолиятининг бизнес-режа, самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари, “ЎзРВБ” АЖнинг ривожланиш стратегиясига мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказилади.

“ЎзРВБ” АЖда бизнес-жараёнларни мувофиқлаштириш бўйича мутахассис лавозими жорий этилган бўлиб, ушбу лавозимга кўп йиллик иш тажрибасига эга малакали мутахассис жалб этилган.

Шу билан бирга, бизнес-жараёнлар ва лойиҳаларнинг айнан ЎзРВБ ривожланиш мақсадларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказиш масаласи мустақил профессионал ташкилотлар – маслаҳатчиларнинг мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш имкониятлари мавжуд бўлганда кўриб чиқилади.

6-хатбошисининг тавсиясига кўра, ижроия органининг аффилланган шахслар билан ва йирик битимларни мустақил амалга ошириши учун АЖнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни аниқлаш масаласи акциядорларнинг умумий йиғилишида муҳокама қилиниши таъминланади.

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга ва “ЎзРВБ” АЖ уставига мувофиқ акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатига қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда йирик битимларни амалга ошириш ва аффилланган шахслар билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш масалалари киритилган.

Шу билан бирга, “ЎзРВБ” АЖнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган битимларни аниқлаш масаласи “ЎзРВБ” АЖ акциядорлари умумий йиғилишида кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда.

8- ва 10-хатбошиларининг тавсиясига кўра, АЖ таркибига кирувчи ташкилотларнинг бошқарув органлари йиғилишларида ўзининг вакилларини АЖ номидан овоз бериш тартиби белгиланади, АЖ ижро органидан мунтазам равишда жамият таркибига кирувчи корхоналар фаолияти юзасидан уларнинг тасдиқланган бизнес-режасига мувофиқ, бажарилган ишлар ва эришилган кўрсаткичлар тўғрисида ҳисобот талаб қилинади.

Бугунги кунда, “ЎзРВБ” АЖнинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар мавжуд эмас. Шу билан бирга, унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар мавжуд бўлганда, уларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, Кодекснинг тавсияларига амал қилинади.

II. Кодекснинг III бўлими 18-бандитавсиясига кўра:

Акциядорлик жамиятлари “Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом” талабларига мувофиқ, кузатув кенгаши таркибига биттадан кам бўлмаган (аммо уставда кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15 фоизидан кам бўлмаган) мустақил аъзо киритади.

Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни янги таҳрирининг 76-моддасига мувофиқ акциялари фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилган жамият кузатув кенгаши таркибига камида бир нафар мустақил аъзо киритилиши керак, ушбу аъзо ҳар йили қайта сайланиши мумкин. Бунда давлат ва (ёки) хўжалик бирлашмасининг улуши устун бўлган жамиятларда номзод кўрсатиш ҳамда кузатув кенгашининг мустақил аъзоси бўйича овоз бериш давлат ва (ёки) хўжалик бирлашмасининг вакиллари томонидан амалга оширилади.

Шу сабабли, “ЎзРВБ” АЖ Кузатув кенгаши таркибига киритиш мақсадида акциядорлар томонидан Кодекс 19-бандининг мезонларига мос келадиган мустақил аъзо бўйича номзодларни танлаш жараёни олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, “ЎзРВБ” АЖнинг акциядорлари сони етти нафардан иборат бўлиб, “ЎзРВБ” АЖ Кузатув кенгашининг сон таркиби ҳам 7 та аъзони ташкил этади. Улар ҳар бир акциядорнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг тўлақонли ҳимоясини таъминлайдилар.

IV. Кодекснинг V бўлими 24-бандитавсиясига кўра:

АЖ мажбурий равишда акциядорлари таркибига (қонун ҳужжатлари белгиланган ҳолатлардан ташқари) АЖни бошқариш, рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни ташқи бозорга экспорт қилишда иштирок этувчи стратегик хорижий инвесторларни жалб қилади.

“ЎзРВБ” АЖ ишлаб чиқариш ва стратегик хом ашёни дастлабки қайта ишлаш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи акциядорлик жамиятларининг, шунингдек табиий монополиялар субъектларининг ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар ва хизматларни тартибга солиб бориладиган нархлар бўйича етказиб берувчиларнинг рўйхатига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 33-сонли Қарорига 3-илова).

V. Кодекснинг VI бўлими 25-банди:

10-хатбошисининг тавсиясига кўра, жамият бошқарув органлари АЖ фаолиятида корпоратив қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилишга масъул бўлган ва кузатув кенгашига ҳисобот берувчи корпоратив маслаҳатчи лавозимини жорий этади.

“ЎзРВБ” АЖда корпоратив қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилувчи алоҳида лавозим ташкил этилган. Шу билан бирга, Кодекснинг талабларидан келиб чиқиб ҳамда корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш мақсадида корпоратив маслаҳатчини жалб этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, “ЎзРВБ” АЖ Кузатув кенгаши томонидан “ЎзРВБ” АЖнинг корпоратив маслаҳатчиси тўғрисида низом тасдиқланди. Ушбу лавозимни жорий этиш бўйича “ЎзРВБ” АЖнинг ташкилий тузилмасига тегишли ўзгартиришлар киритиш борасида акциядорлар умумий йиғилишини чақириш режалаштирилган.

11-хатбошисининг тавсиясига кўра, жамият бошқарув органлари АЖ бизнес хатарлари ва ижроия органлари жавобгарлигини суғурталайди.

2020 йилда суғурталовчи компанияларнинг хизматлари ичида бизнес хатарлар ва ижроия органлари жавобгарлигини суғурталаш тури мавжуд бўлмагани сабабли мазкур масалада суғурталаш ишлари амалга оширилмаган.

Кейинчалик, бу борада суғурталовчи ташкилотларнинг хизматидан фойдаланиш имконияти вужудга келганида, тармоқ хусусияти ҳамда “ЎзРВБ” АЖ фаолиятининг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда, “ЎзРВБ” АЖ томонидан бизнес хатарлар ва Ижроия органи жавобгарлигини суғурталаш масаласи кўриб чиқилади.

“ЎзРВБ” АЖнинг Кузатув кенгаши ва Ижроия органи Кодекс тавсияларига тўлиқ риоя қилишни таъминлаш учун келгусида ҳам зарурий ички корпоратив хатти-ҳаракатларни амалга оширади.

Ташкент шаҳри,

Ш.Рашидов кўчаси, 4.

28декабрь 2021 г.

28.12.2021

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   137    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Events

Mn Tu We Th Fr St Su
General Statistics
  • Total issuers
    622
  • Issuers disclosed information
    725
  • Total disclosures
    38989
  • Essential facts
    28738
  • Prospectuses
    159
  • Quarterly reports
    7871
  • Annual reports
    2221
  • Charters
    1263