71 203-00-50
"QO'QON NEFTGAZ PARMALASH ISHLARI" AKSIYADORLIK JAMIYATI

ДИРЕКТОР ЛАВОЗИМИГА ТАНЛОН ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ.
Дата раскрытия: 18.11.2021   
Дата опубликования модератором*: 18.11.2021   

Қўқон НГПИ” АЖ директори лавозимига танлон эълон қилинади.

Қўқон НГПИ” акциядорлик жамияти директорини танлов асосида саралаб олиш” Регламентига асосан жамият овоз берувчи акцияларнинг камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлари танловда иштирок этиш учун ўз номзодларини таклиф этиш ҳуқуқига эга.

Жойлашиш манзили: Фарғона вилояти, Қўқон шахри, Истиқлол кўчаси-63 уй.

Фаолиятининг асосий йўналишлари: Нефт ва газ қудуқларини пармалаш.

Лавозим номи: Қўқон НГПИ” АЖ директори.

Вазифалар: Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва “Қўқон НГПИ” АЖ уставига асосан жамиятнинг барча фаолият турларига умумий раҳбарлик қилиш.

Танлов иштирокчиларига қуйиладиган талаблар:

Олий (юридик, иқтисодий, техник (мухандислик)) маълумот;

Тил билиш: давлаттилида эркин мулоқот (чет-эл менеджерлари учун шарт эмас);

Акциядорлик жамияти ижро органининг норматив хужжатлари ва лавозим йўриқномаси билан белгиланган мажбуриятларни бажариш учун талаб этиладиган професионал билим ва кўникмаларга эга бўлиш;

Мутахассислик бўйича 5 йилдан кам бўлмаган муддат давомида тажрибага эга бўлиш;

Бошқарув тартибига қарши жиноят ёки иқтисод сохасида жинояти учун судланмаганлик;

Охирги икки йил давомида банкрот деб топилган юридик шаҳсни ижро органи аъзоси ёки унинг вазифаларини бажарувчи шаҳс бўлмаслик;

Кучга кирган суд қарори ва тиббий муассаса хулосасига асосан лаёқатсиз деб тан олинган бўлмаслик.

Танловда иштирок этиш учун ташаббускор томонидан жамиятга тақдим этиши шарт бўлган хужжатлар:

- тақдим этилган хужжатлар рўйхати ва алоқа маълумотлари кўрсатилган ҳолда танловда иштирок этиш учун ариза;

- шаҳсини тасдиқловчи хужжат нусҳаси, меҳнат дафтарчаси нусҳаси ёки меҳнат тажрибасини тасдиқловчи хужжат, олий маълумот тўғрисидаги хужжат нусҳаси, ҳамда қўшимча маълумотга эга бўлганлиги тўғрисидаги хужжатлар нусҳаси;

- 1-иловадаги шаклга асосан номзод анкетаси;

- лавозим мажбуриятларини бажаришни тасдиқловчи тиббий маълумотнома;

- танлов таклифи (алохида конвертда ёпилган ва клейланган ҳамда имзоланган ҳолда тақдим этилиши шарт).

Танлов таклифи номзод томонидан хақиқатдаги молия-хўжалик фаолияти кўрсаткичлари асосида ишлаб чиқилади ва ўрта истиқболда корхонани ривожлантиришни стратегик режаси кўзда тутилган бўлиши керак, бунда:

- корхонани келгуси йилга мулжаланган бошқариш бўйича аниқ режа;

- корхонани вазифаларини самарали ижро этиш ва хатарларни таҳлил қилиш натижалари ҳамда корхона техник-иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларини яхшилаш ва рақобатбардошлигини ошириш бўйича таклиф;

- корхонани ривожлантириш учун инвестиция жалб қилиш бўйича таклиф;

- корхонани асосий молия-хўжалик фаолияти кўрсаткичларини яхшилаш бўйича таклиф;

- жамиятда корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф.

Аризалар 2021 йилнинг 20 декабргача қабул қилинади; душанба-жума кунлари 08.00 дан 17.00 гача (махаллий вақт бўйича) Фарғона вилояти, Қўқон шахри, Истиқлол кўчаси 63- уй. Электрон манзил: kngpi@mail.ru, Танловда иштирок этиш ва ўтказилиши билан боғлиқ қўшимча маълумот олиш учун жамиятнинг ходимларни бошқариш бўлимига мурожаат этишингизни сўраймиз.
+99894 550-77-37, +99894 550 -02-90.

18.11.2021

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   143    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Events

Mn Tu We Th Fr St Su
General Statistics
  • Total issuers
    622
  • Issuers disclosed information
    725
  • Total disclosures
    38989
  • Essential facts
    28738
  • Prospectuses
    159
  • Quarterly reports
    7871
  • Annual reports
    2221
  • Charters
    1263