Information on Single Portal of Corporate Information is available via tel: (99871) 203-01-15 (141, 666)
“AGRO FINANS LIZING” АKSIYADORLIK JAMIYATI

ҚЎШИМЧА АКЦИЯЛАР ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ЭЪЛОН
Дата раскрытия: 16.07.2021   
Дата опубликования модератором*: 16.07.2021   

“AGRO FINANS LIZING” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

БИЛДИРИШНОМА

“AGRO FINANS LIZING” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2021 йил 02 июндаги мажлис баённомаси билан тасдиқланган “AGRO FINANS LIZING” акциядорлик жамиятининг қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарори 2021 йил 16 июлда Q0677-7-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қилади.

Ушбу чиқарилиш доирасида эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз шаклдаги номинал қиймати 1000 сўм бўлган умумий қиймати
170 000 000 000 cўмлик 170 000 000 (бир юз етмиш миллион) дона оддий акциялар жойлаштирилади. Акцияларнинг ҳар бир донаси учун сотиш нархи 1 000 сўм.

Акциядорлар қўшимча чиқарилган акциялардан ўзи эгалик қилаётган шу турдаги акциялар улушига мутаносиб равишда сотиб олишлари мумкин.

Имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланишнинг амал қилиш муддати ушбу билдиришнома оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан бошлаб 10 кунни ташкил этади.

Имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланишнинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг,ушбу акциялар ёпиқ обуна орқали “LEADER FINANCE” масъулияти чекланган жамиятига қонунчиликда ўрнатилган тартибда жойлаштирилади.

Жамият акцияларини олишда имтиёзли ҳуқуққа эга акциядорлар рўйхати 2021 йил 02 июнь ҳолатига шакллантирилган жамият акциядорлари реестри маълумотлари асосида тузилади.

Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорлар акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида жамиятга тақдим этилиши керак.

Жамиятнинг почта манзили: 100156, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чилонзор даҳаси, 20А-мавзе, 9-уй.

Жамиятнингэлектрон почта манзили: info@аgrofinanslizing.uz.

16.07.2021й.

16.07.2021

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   158    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Events

Mn Tu We Th Fr St Su
General Statistics
  • Total issuers
    622
  • Issuers disclosed information
    725
  • Total disclosures
    38989
  • Essential facts
    28738
  • Prospectuses
    159
  • Quarterly reports
    7871
  • Annual reports
    2221
  • Charters
    1263