Information on Single Portal of Corporate Information is available via tel: (99871) 203-01-15 (141, 666)
"SHARG'UNKO'MIR" AKSIYADORLIK JAMIYATI

ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ЭЪЛОН
Дата раскрытия: 13.07.2021   
Дата опубликования модератором*: 13.07.2021   

“ШАРҒУНКЎМИР”АЖ Акциядорлари диққатига!!!

“Шарғункўмир” АЖ акциядорларининг 2020 йил якуни бўйича умумий йиғилиши 2021 йилнинг 11 август куни, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Шарғун шаҳри, А.Икромов кўчаси, 50-уйда жойлашган жамият мажлислар залида ўтказилиши белгиланган.

Йиғилиш соат 15:00 да бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 13:00 дан бошланади. Акциядорларни йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш учун акциядорлар реестрини 2021 йил 13 июл ҳолатига ҳамда йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга акциядорларнинг реестрини 2021 йил 6 август куни ҳолатига шакллантирилади.

ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:

1. Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2. Саноқ комиссияси аъзоларининг сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

3. Жамият ижро органининг 2020 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва жамиятни бизнес режаси бажарилиши бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

4. Жамият Кузатув кенгашининг 2020 йилда амалга оширилган ишлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлар ҳисобини тасдиқлаш.

6. Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш тўғрисида.

7. Жамиятнинг 2020 йил молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини текшириш юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботини ва ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш.

8. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

9. Тафтиш комиссияси аъзосини сайлаш

10. Жамият бошқаруви аъзолари билан меҳнат шартномаси муддатини кейинги йиллик акциядорлар умумий йиғилишигача узайтириш.

11. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини тасдиқлаш.

12. Жамиятнинг 2021 йил учун мўлжалланган Бизнес-режасини тасдиқлаш.

13. “Шарғункўмир”АЖнинг 2021 йилдаги асосий фаолият кўрсаткичларининг қўшимча таркибини тасдиқлаш тўғрисида.

Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан “Шарғункўмир” АЖ да ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишиш мумкин.

Шунингдек, Республикада коронавирус пандемиясига қарши курашиш мақсадида жорий этилган карантин табдирларини инобатга олган холда мазкур йиллик умумий йиғилишини масофавий овоз бериш http://evote.uz/ электрон сервиси орқали овоз бериш тартибида ўтказиш кўзда тутилган. Жамиятга шахсан иштирок этиш учун ташриф буюрган акциядорлар ва ёки уларнинг вакиллари жамиятнинг мажлислар залида масофани сақлаган ҳолда жойлаштирилиши белгиланган.

Маълумот учун телефон: +99 899 377-22-05

Расмий Веб-сайт: www.sharguncoal.uz

Электрон почта манзили: – shargun_kumir58@mail.ru;

Сиздан Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишига иштирок этишингизни сўраймиз.

“Шарғункўмир” АЖ Кузатув кенгаши

13.07.2021

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   143    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Events

Mn Tu We Th Fr St Su
General Statistics
  • Total issuers
    622
  • Issuers disclosed information
    725
  • Total disclosures
    38989
  • Essential facts
    28738
  • Prospectuses
    159
  • Quarterly reports
    7871
  • Annual reports
    2221
  • Charters
    1263