Акциядорларнинг йиллик умумий йигилиши

"Chust paxta tozalash" aksiyadorlik jamiyati
Дата публикации:05.07.2023 10:01
Адрес:Наманганская область, г. Чуст, Тошкент, 56
Источник:chustpaxta.uz

“Чуст пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

“Чуст пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2022 йиллик умумий йиғилиши 2023 йил 29 июнь куни соат 0900да жамиятнинг маъмурий биносида ўтказилиши ва кун тартиби тўғрисида 2023 йил 07 июнь куни эълон чоп этилган.

2023 йил 29 июнь куни йиғилиш ўтказиш учун кворум тўпланмаганлиги сабабли жамият Кузатув кенгашининг мажлис қарорига асосан акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши 2023 йил 17 июль соат 0900 да ўтказилиши белгиланди. Йиғилиш ўтказилиши 20 кундан ортиқ бўлмаган муддатга қолдирилганлиги учун йиғилиш кун тартиби ўзгаришсиз қолдирилиб акциядорлар реестри қайта шакллантирилмайди. Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланади.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун Наманган вилояти, Чуст туман, Чуст шаҳри, Ипак йўли кўча, 56-уйга шахсан келган ҳолда ёки 97-259-69-59 телефон орқали мурожаат этишлари мумкин.

Жамият ижроия органи

Информация об организации

Название:

"Chust paxta tozalash" aksiyadorlik jamiyati

Короткое название:

"Chust paxta tozalash" AJ

ИНН:

200067623

Адрес:

Наманганская область, г. Чуст, Тошкент, 56