Корпоратив ахборот ягона портали
"JIZZAX HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI" AKSIYADORLIK JAMIYATI

РИОЯ ҚИЛ ЁКИ ТУШУНТИР
Дата раскрытия: 10.07.2018   
Дата опубликования модератором*: 11.07.2018   

Эълон

“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ

“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш якуни бўйича:

Жамият билан 12.03.2018 йилдаги 28-сонли тузилган шартномага кўра "Consauditinform МЧЖ томонидан Давлат Рақобат Қўмитаси ва Корпоратив бошқарув илмий-маориф маркази томонидан тасдиқланган Саволномага асосан 01.01.2017 йилдан 31.12.2017 йил даври учун Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш ўтказилди ва баҳолаш натижаси бўйича хулоса ва ҳисобот берилди.

Баҳолаш натижасига кўра юқорида айтиб ўтилган Саволнома бўйича “Жиззах ҲЭТК” АЖ корпоратив бошқарув тизимига 81 балл (7%) берилган ва "Consauditinform МЧЖнинг якуний хулосасига мувофиқ “Жиззах ҲЭТК” АЖ корпоратив бошқарув тизими даражаси қониқарли деб этироф этилган.

Сomply or explain” халқаро тамойилига асосан

(риоя қил ёки тушунтир)

1. Корпоратив бошқарув кодекси талабларига асосан АЖда самарали ички назорат механизмини жорий қилиш мақсадида кузатув кенгаши таркибига биттадан кам бўлмаган (аммо уставда кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15 фоизидан кам бўлмаган) мустақил аъзо киритилмаган.

- Акциядорларнинг 2016 йил якуни бўйича 30.06.2017 йилда ўтказилган йиғилишда акциядорлар томонидан Корпоратив бошқарув кодекси 19-банди мезонларига мос келадиган, Кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзо бўйича таклиф билдирилмаганлиги сабабли Кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзо киритилмаган. Келгусида акциядорлар томонидан АЖнинг кузатув кенгашига мустақил аъзо киритилиши бўйича таклифлар тақдим қилинса, кўриб чиқилади.

2. Кодексга мувофиқ АЖ фаолиятида корпоратив қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилишга масъул бўлган ва кузатув кенгашига ҳисобот берувчи корпоратив маслаҳатчи лавозимини жорий этиш вазифаси юклатилган. Бироқ, жамият тузилмасида корпоратив маслаҳатчи лавозими мавжуд эмас.

- Чунки, “Жиззах ҲЭТК” АЖда корпоратив маслаҳатчи лавозимининг мажбуриятлари 2016 йил 3 августдан жамиятнинг структурасига асосан акциядорлар билан корпоратив муносабатлар сектори бошлиғига юклатилган. Шунингдек, Кодексга мувофиқ ҳар йили Корпоратив тизимни баҳолаш ўтказилади ва натижаси Жамият Кузатув кенгаши томонидан кўриб чиқилади ҳамда назорати олиб борилади.

Шуларни ҳисобга олган холда жамият ташкилий тузилмасида корпоратив қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилишга масъул бўлган ва кузатув кенгашига ҳисобот берувчи корпоратив маслаҳатчи лавозими жорий этилмаган.

3. Жамият сайтида давлат тилида жойлаштирилган маълумот ва ҳужжатларни рус ва инглиз тилларига тўлиқ таржима қилинмаган.

- Чунки, Жамият акциядорлари орасида хорижий инвестр йўқ ҳамда хорижий инвестрларга ҳам сотилиши кўзда тутилган сотувга чиқарилган акциялар ҳам йўқ. Жамият табиий монополия ташкилоти ҳисобланади.

4. Жамият қимматли қоғозларнинг биржа котировкаси варағига киритилмаган.

- Жамият қимматли қоғозларнинг биржа котировкаси варағига киритилиши шарт-шароитларини ўрганиб чиқиб, биржа котировкаси варағига киритишнинг мақсадга мувофиқлигини Кузатув кенгаши мажлисида муҳокама қилинади.

10.07.2018

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   1000    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Воқеялар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Умумий статистика
  • Жами эмитентлар сони
    622
  • Ахборот ошкор қилган эмитентлар сони
    725
  • Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
    38989
  • Муҳим фактлар
    28738
  • Эмиссия рисолалари
    159
  • Чорак ҳисоботлар
    7871
  • Йиллик ҳисоботлар
    2221
  • Уставлар
    1263