СОБЛЮДАЙ ИЛИ ОБЪЯСНЯЙ
«COMPLY OR EXPLAIN» («РИОЯ ҚИЛ ЁКИ ТУШУНТИР»)
ХАЛҚАРО ТАМОЙИЛИГА АСОСАН ЭЪЛОН
«Жума пахта тозалаш" АЖ акциядорларининг 29.06.2016 йилдаги умумий йиғилиш қарори билан жамиятда Корпоратив Кодекс қабул қилинган бўлиб, мазкур Кодексга мувофиқ «Жума пахта тозалаш" АЖ фаолиятида корпоратив қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилишга масъул бўлган ва кузатув кенгашига ҳисобот берувчи корпоратив маслаҳатчи лавозимини жорий этиш вазифаси юклатилган. Бироқ, жамият тузилмасида корпоратив маслаҳатчи лавозими мавжуд эмас.
Чунки, «Жума пахта тозалаш" АЖда корпоратив маслаҳатчи лавозимининг мажбуриятлари 2016 йил 1 августдан жамиятнинг структурасига асосан акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлими бошлиғига юклатилган..
Шуларни ҳисобга олган холда жамият ташкилий тузилмасида корпоратив қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилишга масъул бўлган ва кузатув кенгашига ҳисобот берувчи корпоратив маслаҳатчи лавозимини жорий этилмаган.
«Жума пахта тозалаш» АЖда Корпорати бошкарув кодексининг 19-бандига асосан АЖнинг кузатув кенгашига мустақил аъзо киритилмаган. Корпорати бошкарув кодексининг 19-бандига асосан АЖ кузатув кенгашининг мустақил аъзоси критерияларига мувофиқ бўлган ариза ва таклифлар жамиятга акциядорлардан тушмаган. Келгусида «Жума пахта тозалаш» нинг кузатув кенгашига мустақил аъзо киритилиши бўйича таклифлар тақдим қилинса, кўриб чиқилади.
«Жума пахта тозалаш» АЖ сайтида фундаментал ва техник таҳлил натижалари, мутахассислар, экспертлар ва маслаҳатчиларнинг шарҳлари ва прогнозлари жойлаштирилмаган. «Жума пахта тозалаш» АЖ фундаментал ва техник таҳлил ўтказилмаганлиги сабабли бундай маълумотлар Жамият веб-сайтида ошкор этилмаган. «Жума пахта тозалаш» АЖ бошқарув органлари мажлисларида ҳамда иш жараёнида фундаментал ва техник таҳлил ўтказиш тартиблари мақсадга мувофиқлиги кўриб чиқилади.
Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |