“Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (“ЎзРВБ” АЖ) Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича Комиссия йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига акциядорлар умумий йиғилишининг 2016 йил 29 июндаги қарорига (73-сонли баён) асосан ўзининг ҳаққоний ва очиқ бизнес юритиш тарафдори эканлигини намоён қилган ҳолда ихтиёрий равишда амал қилмоқда.
2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабргача бўлган давр мобайнида“ЎзРВБ” АЖ ўз фаолиятини Корпоратив бошқарув кодексининг (кейинги ўринларда - Кодекс) тавсияларига риоя қилган ҳолда олиб борди ва келгусида ҳам уларга риоя қилишни кўзлайди.
Шу билан бирга, ҳисобот даврида Кодекснинг тавсиялари баъзи истиснолар билан амалга оширилди.
I. Кодекснинг III бўлими 15-банди:
3-хатбошисининг тавсиясига кўра, акциядорлик жамиятлари (кейинги ўринларда - АЖ) акциядорлар умумий йиғилиши қарорига асосан ҳар йили мустақил профессионал ташкилотлар – маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда бизнес-жараёнлар ва лойиҳаларнинг акциядорлик жамиятлариривожланиш мақсадларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказади.
Бугунги кунда бизнес-жараёнлар ва лойиҳаларнинг айнан биржа ривожланиш мақсадларига мувофиқлиги йўналишида таҳлил ўтказиш хизматларини кўрсатувчи мустақил профессионал ташкилотлар – маслаҳатчилар мавжуд эмас.
Шу билан бирга, “ЎзРВБ” АЖ ички назорат органлари томонидан ҳар йили “ЎзРВБ” АЖ фаолиятининг бизнес-режа, самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари, “ЎзРВБ” АЖнинг ривожланиш стратегиясига мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказилади.
Кейинчалик, айнан биржа ривожланиш мақсадларига мувофиқлиги йўналишида таҳлил ўтказиш бўйича ташкилотларнинг хизматидан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлганда, тармоқ хусусияти ҳамда ЎзРВБ фаолиятининг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда, мазкур масалада таҳлил ўтказилади.
5-хатбошисининг тавсиясига кўра, ижроия органининг аффилланган шахслар билан ва йирик битимларни мустақил амалга ошириши учун АЖнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни аниқлаш масаласи акциядорларнинг умумий йиғилишида муҳокама қилиниши таъминланади.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга ва “ЎзРВБ” АЖ уставига мувофиқ акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатига қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда йирик битимларни амалга ошириш ва аффилланган шахслар билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш масалалари киритилган.
Шу билан бирга, “ЎзРВБ” АЖнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган битимларни аниқлаш масаласи “ЎзРВБ” АЖ акциядорлари умумий йиғилишида кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда.
8- ва 10-хатбошиларининг тавсиясига кўра, АЖ таркибига кирувчи ташкилотларнинг бошқарув органлари йиғилишларида ўзининг вакилларини АЖ номидан овоз бериш тартиби белгиланади, АЖ ижро органидан мунтазам равишда жамият таркибига кирувчи корхоналар фаолияти юзасидан уларнинг тасдиқланган бизнес-режасига мувофиқ, бажарилган ишлар ва эришилган кўрсаткичлар тўғрисида ҳисобот талаб қилинади.
Бугунги кунда, “ЎзРВБ” АЖнинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар мавжуд эмас. Шу билан бирга, унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар мавжуд бўлганда, уларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, Кодекснинг тавсияларига амал қилинади.
II. Кодекснинг III бўлими 18-банди тавсиясига кўра:
Акциядорлик жамиятлари “Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом” талабларига мувофиқ, кузатув кенгаши таркибига биттадан кам бўлмаган (аммо уставда кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15 фоизидан кам бўлмаган) мустақил аъзо киритади.
ЎзРВБ Кузатув кенгаши таркибига киритиш мақсадида акциядорлар томонидан Кодекс 19-бандининг мезонларига мос келадиган мустақил аъзо бўйича номзодларни танлаш ва уларни кузатув кенгаши таркибига киритиш жараёни олиб борилмоқда.
Ҳозирда “ЎзРВБ” АЖнинг акциядорлари сони етти нафардан иборат бўлиб. “ЎзРВБ” АЖ Кузатув кенгашининг сон таркиби ҳам 7 та аъзони ташкил этади. Улар ҳар бир акциядорнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг тўлақонли ҳимоясини таъминлайдилар.
IV. Кодекснинг V бўлими 24-банди тавсиясига кўра: АЖ мажбурий равишда акциядорлари таркибига (қонун ҳужжатлари белгиланган ҳолатлардан ташқари) АЖни бошқариш, рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни ташқи бозорга экспорт қилишда иштирок этувчи стратегик хорижий инвесторларни жалб қилади.
“ЎзРВБ” АЖ ишлаб чиқариш ва стратегик хом ашёни дастлабки қайта ишлаш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи акциядорлик жамиятларининг, шунингдек табиий монополиялар субъектларининг ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар ва хизматларни тартибга солиб бориладиган нархлар бўйича етказиб берувчиларнинг рўйхатига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 33-сонли Қарорига 3-илова).
V. Кодекснинг VI бўлими 25-банди:
10-хатбошисининг тавсиясига кўра, жамият бошқарув органлари АЖ фаолиятида корпоратив қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилишга масъул бўлган ва кузатув кенгашига ҳисобот берувчи корпоратив маслаҳатчи лавозимини жорий этади.
ЎзРВБ Кузатув кенгаши томонидан ЎзРВБнинг корпоратив маслаҳатчиси тўғрисида низом тасдиқланди. Шу муносабат билан, ушбу лавозимни жорий этиш бўйича ЎзРВБнинг ташкилий тузилмасига тегишли ўзгартиришлар киритиш борасида акциядорлар умумий йиғилишини чақириш режалаштирилган. Шунингдек, бугунги кунда корпоратив маслаҳатчини тайинлаш мақсадида ушбу лавозимга лойиқ бўлган мутахассис танлаш жараёни амалга оширилмоқда.
Шу ўринда, “ЎзРВБ” АЖда корпоратив қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилувчи алоҳида лавозим ташкил этилган бўлиб,2019 йил учун корпоратив маслаҳатчи лавозимини жорий этишга зарурат бўлмади.
11-хатбошисининг тавсиясига кўра, жамият бошқарув органлари АЖ бизнес хатарлари ва ижроия органлари жавобгарлигини суғурталайди.
2019 йилда суғурталовчи компанияларнинг хизматлари ичида бизнес хатарлар ва ижроия органлари жавобгарлигини суғурталаш тури мавжуд бўлмагани сабабли мазкур масалада суғурталаш ишлари амалга оширилмаган.
Кейинчалик, бу борада суғурталовчи ташкилотларнинг хизматидан фойдаланиш имконияти вужудга келганида, тармоқ хусусияти ҳамда ЎзРВБ фаолиятининг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда, “ЎзРВБ” АЖ томонидан бизнес хатарлар ва Ижроия органи жавобгарлигини суғурталаш масаласи кўриб чиқилади.
“ЎзРВБ” АЖнинг Кузатув кенгаши ва Ижроия органи Кодекс тавсияларига тўлиқ риоя қилишни таъминлаш учун келгусида ҳам зарурий ички корпоратив хатти-ҳаракатларни амалга оширади.
Тошкент шаҳри,
Ш.Рашидов кўчаси, 4. |
17 декабрь 2020 й. |
Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |