71 203-00-50
"SHARG'UNKO'MIR" AKSIYADORLIK JAMIYATI

ТАШҚИ АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ ДИҚҚАТИГА
Дата раскрытия: 21.01.2022   
Дата опубликования модератором*: 21.01.2022   

Ташқи аудиторлик ташкилотлари

Д И Қ Қ А Т И Г А

“Шарғункўмир” АЖ 2021 йил молия-хўжалик фаолиятини ҳамда бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) асосидаги ҳисоботни молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти (МҲХС) бўйича чораклик, йиллик трансформация қилиш;

Коррупцияга қарши ҳаракатлар тизими (форензик) ни қўшган ҳолда асосий фаолиятнинг харидлар тизимини аудит қилиш;

МҲХС асосида 2021 йил учун умумий молиявий ҳисоботини аудит қилиш;

МҲХС нинг биринчи марта қўлланилиши доирасида умумий молиявий ҳисоботни тайёрлаш мақсадида активларнинг қадрсизланиши бўйича тест ўтказиш ва баҳолаш

Корпоратив боқарув тизимини бахолаш ва СМК, СЙК бўйича мувофиқ ташқи аудитдан ўтказиш учун ташқи аудиторлик ташкилотини танловини эълон қилади.

ТАНЛОВ АРИЗАЛАРИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ

1. Танлов эълон қилинган санадан эътиборан 10 календар куни ичида аудиторлик ташкилотлари танлов комиссияси котибига ушбу ҳужжатда белгиланган талабларга мувофиқ расмийлаштирилган конвертда таклиф юборишади.

2. Ёпиқ конвертда қуйидаги ҳужжатлар бўлиши лозим:

а) танловда иштирок этиш учун илова қилинаётган шаклга мувофиқ танлов аризаси;

б) иловага мувофиқ шаклдаги тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати;

д) охирги 3 йил ичида сифатсиз аудиторлик текшируви ўтказганлиги ёки махфийлик тамойилини бузганлиги учун молиявий ҳисоботнинг манфаатдор фойдаланувчилари томонидан эътироф этилган талабномалар ва қондирилган даъволарнинг мавжудлиги/йўқлиги тўғрисидаги ахборот;

е) аудиторларнинг профессионал жамоат бирлашмасига аъзоликни тасдиқловчи ҳужжатнинг раҳбар имзоси ва корхона муҳри билан тасдиқланган нусхаси;

ж) ўтган йил натижаларига кўра республика аудиторлик ташкилотларининг фаолиятини рейтинг баҳолашда иштирок этганлигини тасдиқловчи ахборот;

з) аудиторлик ташкилотининг охирги 3 йил ичида ташқи сифат назоратидан ўтганлигини тасдиқловчи ахборот;

и) аудиторлик ташкилотининг охирги йиллик бухгалтерлик балансининг, охирги ҳисобот санасидаги баланснинг ва охирги 3 йил ичидаги фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларнинг ариза берувчи томонидан тасдиқланган нусхалари;

к) буюртмачининг фаолиятига тегишли тармоқ (соҳа) корхоналарида аудит ўтказиш тажрибасига эга эканлиги тўғрисидаги раҳбар имзоси ва ташкилот муҳри билан тасдиқланган маълумотнома;

л) аудиторлик фаолиятини амалга оширишда профессионал жавобгарлик суғурта полисининг нотариал тасдиқланган нусхаси;

м) аудиторлик ташкилоти муассислари таркибида, унинг бошқарув органларида ва аудиторлари орасида акциядорлик жамиятининг бошқарув органларида мансабга эгалик қиладиган ходимларга аффилланган шахслар мавжудлиги/йўқлиги тўғрисидаги ахборот;

н) аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи лицензияни охирги 3 йил ичида тўхтатиш фактлари тўғрисидаги ахборот.

3. Ёпиқ конвертларда техник ва молиявий таклифлар тўғрисидаги ахборот бўлиши зарур.

4. Молиявий таклиф солинган конверт ичида қуйидаги ҳужжатлар бўлиши лозим:

а) белгиланган шаклга мувофиқ қийматни асослаш (4-илова);

б) белгиланган шаклга мувофиқ молиявий таклиф, шу жумладан устама харажатлар (агар қўлланилса) ва ҚҚС (5-илова);

5. Барча конвертлар битта ташқи йирик конвертга солиниб, юборувчининг манзилини аниқ кўрсатган ҳолда, тамғаланиши лозим. Ташқи конверт устида танлов номи қайд этилиши зарур..

6. Барча келиб тушган таклифлар танлов комиссиясининг котиби томонидан танлов таклифларини қайд этиш журналида рўйхатга олинади.

7. Техник ва молиявий таклифлар солинган конвертлар танлов комиссияси котибида танлов комиссиясининг мажлиси ўтказилгунга қадар тамғаланган ҳолда сақланади.

8. Танлов аризасининг ахборот картасида кўрсатилган танлов таклифларини қабул қилиш муддати якунлангандан кейин келиб тушган танлов аризалари шунингдек, танлов таклифларини қайд этиш журналида рўйхатга олинади, бироқ конвертларни очиш пайтида очилмаган ҳолда танлов иштирокчисига қайтарилади ва танловда иштирок этишга қўйилмайди (кўриб чиқилмайди).

9. Танлов иштирокчиларидан олинган барча ҳужжатлар танлов комиссияси ихтиёрида қолади ва ўз эгаларига қайтарилмайди.

Танловда қатнашишга ёзма мурожаатлар 21.01.2022 йилдан 31.01.2022 йилгача муддатда қуйидаги манзилга тақдим этилиши мумкин:

Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Шарғун шахар, Акмал Икромов кўчаси

50 уй;

Расмий веб-сайт: www.sharguncoal.uz;

Электрон почта манзили: shargun_kumir58@mail.ru

Маълумот учун телефон: +99 899 377-22-05

21.01.2022

Данная публикация на корпоративном веб-сайте эмитента

ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ

   164    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

События

Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
Общая статистика
  • Всего эмитентов
    622
  • Эмитенты, раскрывшие информацию
    725
  • Всего раскрытой информации
    38989
  • Существенные факты
    28738
  • Проспекты эмиссий
    159
  • Ежеквартальные отчёты
    7871
  • Годовые отчёты
    2221
  • Уставы
    1263