Объявления
«QIZILQUMSEMENT» АЖ
акциядорлари диққатига!
2021 йил 22-май куни соат 1130да «Qizilqumsement» АЖ мажлислар залида акциядорларнинг навбатдаги Умумий йиғилиши бўлиб ўтади.
- К У Н Т А Р Т И Б И :
1) Саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;
2) Кузатув кенгашининг 2020 йил натижалари ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича ҳисоботини кўриб чиқиш;
3) Бош директорнинг 2020 йил ва жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича ҳисоботини кўриб чиқиш;.
4) Бош директор биринчи ўринбосарининг маҳаллийлаштириш дастурини бажарилиши, импорт шартномаларини амалга оширилиши ва уларнинг мақсадга мувофиқлиги, ҳамда амалга оширилган харидлар тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш;
5) Ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш;
6) Тафтиш комиссияси хулосасини тасдиқлаш;
7) 2020 йил бухгалтерия балансини тасдиқлаш;
8) Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш;
9) Уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрида қолдириш;
10) 2021 йилга мўлжалланган Бизнес-режани ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;
11) Бош директор билан меҳнат шартномаси муддатини узайтириш;
12) 2021 йилга ташқи аудиторлик ташкилотини сайлаш ва унга тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
13) Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари тўғрисида;
14) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.04.2021 йилдаги ПҚ-5053-сонли “Давлат хокимияти ва бошқарув органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида”ги қарори ижроси тўғрисида
15) Кузатув кенгаши қарорларини тасдиқлаш.
- Манзил: Навоий шаҳар, “Qizilqumsement” АЖ мажлислар зали. Йиғилиш ўтказилиши тўғрисида акциядорларга хабар бериш рўйхати 29.04.2021 йил ҳолатидаги реестр билан тузилади. Йиғилишга иштирок этиш учун акциядорлар рўйхати 18.05.2021 йил ҳолатидаги реестр асосида тузилади. Акциядорларни рўйхатга олиш вақти 22.05.2021 йил соат 1030дан 1125гача.
- Қўшимча ахборот ва маълумотларни жамиятнинг Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлимидан олишингиз мумкин. Тел.(79)229-83-04 (e-mail akmb@qizilqumsement.uz)
Жамият маъмурияти
Информация об организации
Название:
"Qizilqumsement" aksiyadorlik jamiyati
Короткое название:
"Qizilqumsement "AJ
ИНН:
200002878
Адрес:
Навоийская область, г. Навои, ул. Навои-3