Single portal of corporate information
PROSPECTUS
Дата раскрытия: 13.08.2018   
Дата опубликования модератором*: 15.08.2018   
1 NAME OF THE ISSUER:
Full "Turkiston" xususiy aksiyadorlik tijorat banki
Short: "Turkiston" XATB
Name of stock exchange ticker: TKTN
2 CORPORATE NEWS
Location: 100123, Тошкент ш.,Учтепа тумани,11-мавзе Заргарлик кўчаси 48А
Postal address: 100123, Тошкент ш.,Учтепа тумани,11-мавзе Заргарлик кўчаси 48А
E-mail address: info@turkistonbank.uz
Official Website: www.turkistonbank.uz
3Additional organization information
Уполномоченный государственный регистрирующий орган выпуска ценных бумагҚимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази
Регистрационный номерР0064 – 15
Дата государственной регистрации выпуска ценных бумаг13.08.2018
Основные направления деятельности и виды производимой продукции (услуг)банк хизматлари
Наличие у эмитента независимой рейтинговой оценки. Привести его короткое описание• «Ahbor – Reyting» рейтинг агентлиги томонидан «Туркистон» Хусусий акциядорлик тижорат банкига 2018 йил май ойида миллий шкала бўйича «Барқарор» прогнозли «uzB++» кредит рейтинг кўрсаткичи берилган ва бугунги кунга кадар сакланилиб келинмоқда. «uzB++» кредит рейтинги Банкнинг етарли даражадаги кредитга лаёқатлигини билдиради. «uzB++» кредит рейтингини олган банк ўз молиявий мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ қоплай олишда бошқа республика банкларига нисбатан юқорироқ имкониятларга эга эканлигини кўрсатади. Бироқ, тижорат, молия ва иқтисод соҳаларида шароитнинг ўзгариши мазкур рейтингни қўлга киритган банкларга А синфига мансуб рейтингига эга банкларга нисбатан ўз молиявий мажбуриятларини сўндириш имкониятларига таъсир ўтказиш эҳтимоли юқори. • Халқаро рейтинг агентлиги «Standard & Poor’s» томонидан банкка 2017 йил апрель ойида «В/В-» кредит рейтинги “БАРҚАРОР” прогнози билан берилган. «В» узоқ муддатли кредит рейтинги бўлиб, банкнинг тўловга лаёқатлилигини билдиради, бироқ ноқулай иқтисодий шароитларда унинг мажбуриятларини ижро этиш ва қарзларни тўлаш имкониятларига салбий таъсир этувчи омиллар мавжудлигини англатади. «В-» қисқа муддатли кредит рейтинги бўлиб, банкнинг ўз қисқа муддатли мажбуриятларини қоплаш имкониятлари тўлиқ мавжудлигини билдиради. • Банк Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан 57 – сонли 2017 йил 21 октябрда берилган банк операцияларини амалга ошириш хуқуқини берувчи лицензияга эга.
4Terms of issue and placement of securities in accordance with the decision to issue securities
тип акций выпускаэгасининг номи ёзилган оддий акциялар
количество акций выпуска65000000
номинальная стоимость акции выпуска, сум1000
общий объем выпуска (по номинальной стоимости), сум65000000000
права, предоставляемые каждой акцией выпускаЎзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ги Қонуннинг 26 – 27 – моддалари ва бошқа қонун хужжатларида назарда тутилган хуқуқларни беради.
способ размещения акции, а также в случае закрытой подписки указывается круг лиц, среди которых осуществляется размещениеБанк акциялари акциядорларга имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи тақдим этиш билан очиқ обуна орқали жойлаштирилади.
дата начала размещения акцийАкциялар чиқарилуви давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хабар ва имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати билдиришномаси қонун хужжатларида ўрнатилган тартиб ва муддатларда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан эътиборан 15 (ўн бешинчи) кун, бироқ имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати ўтгунига қадар Банкнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, акцияларни жойлаштириш ушбу аризалар келиб тушган кундан кейинги иш кунида, лекин қимматли қоғозларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хабар эълон қилинганидан кейин камида икки ҳафта ўтгач бошланади. Агар акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси банк ҳисоб операциялари учун дам олиш кунига тўғри келса, унда акцияларни жойлаштириш кейинги биринчи иш кунида бошланади.
дата окончания размещения акцийМазкур чиқарилишнинг сўнгги акцияси жойлаштирилган кун. Бироқ акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси, мазкур чиқарилиш қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази томонидан давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 365 кундан ошмаслиги лозим.
порядок размещения акцииҚўшимча чиқарилаётган акцияларни сотиб олишда Банк Уставининг 7.8. – бандига асосан банк акциядорларига имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи берилади. Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати билдиришнома эълон қилинган пайтдан эътиборан 14 (ўн тўрт) кун давомида амал қилади. Акциялар имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи орқали жойлаштирилаётганда акциядорлар билан биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида тўғридан тўғри фуқаролик – ҳуқуқий битими тузилиши мумкин. Акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг, жойлаштирилмаган акциялар очиқ обуна орқали чекланмаган инвесторлар орасида «ТОШКЕНТ» Республика фонд биржасида жойлаштирилади. «ТОШКЕНТ» Республика фонд биржасида акцияларни жойлаштириш бўйича битимлар, ушбу биржанинг савдо қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Акцияларни жойлаштириш учун андеррайтерлар жалб қилинмайди.
цена (цены) или порядок определения цены размещения акций данного выпускаАкциялар инвесторларга, шунингдек имтиёзли ҳуқуқга эга шахсларга ҳам, Банк Кенгаши белгилаган бозор нархи бўйича, лекин номинал қийматидан паст бўлмаган нархда жойлаштирилади.
условия и порядок оплаты акций, в том числе форма расчетов, банковские счета, на которые должны перечисляться средства в оплату акцийАкциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ёки акцияларга тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг расмий курси бўйича эркин айирбошланадиган валюталарда амалга оширилади. Акцияларни жойлаштириш жараёнида акциялар учун тўловлар фақат пул маблағлари билан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ги Қонунининг 36 – моддасига асосан акцияларнинг имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи амал қилиш даврида тўловлар, юридик шахслар учун нақдсиз шаклида – пул ўтказиш йўли билан, жисмоний шахслар учун нақд – банк кассасига топшириш йўли билан ва нақдсиз шаклида – талаб қилиб олгунча депозит ҳисоб рақамлари орқали, шу жумладан пластик карточкалар орқали ҳам амалга оширилади, бунда акциялар учун пул маблағлари билдиришномада кўрсатилган ҳисоб рақамига қабул қилинади.
орган эмитента, принявший решение о выпуске акций и дата его принятияХАТБ «Туркистон» Кенгашининг 2018 йил 20 июлдаги 77 – сонли мажлиси қарори.
любые ограничения на эмиссию акций, установленные в уставе банка, ограничения в отношении возможных приобретателей размещаемых акцийАкцияларни сотиб олиши мумкиин бўлганларга нисбатан Банк Уставида ва/ёки акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорда қўйидаги чеклашлар белгиланган: • Банкнинг овоз берувчи акциялари эгаси бўлмиш акциядорлар чиқарилаётган акцияларни ўзлари эга бўлган овоз берувчи акциялар сонига мутаносиб миқдорда имтиёзли сотиб олишга ҳақлидирлар. • Бир ёки бир нечта битим натижасида юридик ёки жисмоний шахс ёҳуд ўзаро келишув билан боғлиқ ёки бир – бирининг мол – мулкини назорат қилувчи юридик ва жисмоний шахслар гуруҳи томонидан банк акцияларининг беш фоиздан ортиғи сотиб олинса, бу ҳақда беш иш кунидан кечикмасдан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига хабар берилиши, йигирма фоизидан ортиғи сотиб олинса, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан олдиндан розилик олиниши лозим. • Банк акцияларини сотиб олиш учун қуйидаги шахслар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг олдиндан рухсатини олишлари шарт: a) Ўзбекистон Республикаси норезидентлари; b) эллик фоиздан ортиқ акциялари (иштирокчилар бадаллари) Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг эгалигида, фойдаланувида ва (ёки) тасарруфида бўлган Ўзбекистон Республикаси резидентлари - юридик шахслари; • Қуйидаги шахслар Банк акциядорлари бўла олмайдилар: a) оффшор ҳудудларда рўйхатга олинган норезидент юридик шахслар; b) оффшор ҳудудларда истиқомат қиладиган чет эл фуқаролари; c) давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, жамоат фондлари, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари, бюджетдан ташқари жамғармалар.
налогообложение получаемого инвестором дохода по приобретенным акциямАкциядорлар томонидан сотиб олинган акциялар бўйича олинган даромадлар амалдаги қонунчиликка асосан солиққа тортилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ – 2454 сонли «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича қўшимча тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан, 2020 йилнинг 1 январигача хорижий инвесторларга тегишли бўлган акцияларидан дивиденд тарзида олаётган даромадидан солиқ тўлашдан озод этилади.
цель выпуска акцийБанк Устав капиталини кўпайтириш ҳамда Банкнинг барқарор ресурс базасини мустахкамлаш.
Условия предстоящего выпуска облигаций в обращение-
В случае оплаты ценных бумаг не денежными средствами указать перечень имущества, которыми могут оплачиваться ценные бумагиАкциялар учун тўловлар фақат пул маблағлари билан амалга оширилади.
Доля ценных бумаг выпуска, при не размещении которой выпуск считается несостоявшимся (такая доля не может быть определена в размере меньше, чем 60 процентов от общего количества ценных бумаг выпуска)Акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб тан олинган тақдирда акциялар учун тўланган маблағларнинг қайтарилиши қўйидагича амалга оширилади: ХАТБ «Туркистон» томонидан ушбу ҳолат тўғрисида ўрнатилган тартибда расмий маълумот (Қимматли қоғозлар чиқарилишини амалга ошмаган деб топиш муҳим факти – 28) ХАТБ «Туркистон» расмий вэб сайтида (www.turkistonbank.uz), «ТОШКЕНТ» Республика фонд биржаси расмий вэб сайтида (www.uzse.uz), ва корпоратив ахборотлар ягона порталида (www.openinfo.uz) ошкор этилади. Акциялар учун тўланган маблағлар инвесторларнинг аризаларида кўрсатилган ХАТБ «Туркистон» даги ёки бошқа банклардаги ҳисобварақларига 3 (уч) иш куни давомида пул маблағини кўчириш йўли билан тўлиқ ўтказиб берилади.
Порядок возврата средств, полученных эмитентом в качестве оплаты за ценные бумаги, на случай признания выпуска ценных бумаг несостоявшимсяАкциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб тан олинган тақдирда акциялар учун тўланган маблағларнинг қайтарилиши қўйидагича амалга оширилади: ХАТБ «Туркистон» томонидан ушбу ҳолат тўғрисида ўрнатилган тартибда расмий маълумот (Қимматли қоғозлар чиқарилишини амалга ошмаган деб топиш муҳим факти – 28) ХАТБ «Туркистон» расмий вэб сайтида (www.turkistonbank.uz), «ТОШКЕНТ» Республика фонд биржаси расмий вэб сайтида (www.uzse.uz), ва корпоратив ахборотлар ягона порталида (www.openinfo.uz) ошкор этилади. Акциялар учун тўланган маблағлар инвесторларнинг аризаларида кўрсатилган ХАТБ «Туркистон» даги ёки бошқа банклардаги ҳисобварақларига 3 (уч) иш куни давомида пул маблағини кўчириш йўли билан тўлиқ ўтказиб берилади.
Порядок хранения и учета прав на ценные бумаги, в том числе, полное фирменное наименование, а также данные о лицензии на осуществление соответствующей деятельностиҚимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни амалга оширувчи инвестиция воситачиси: Тўлиқ фирма номи – «KAPITAL – DEPOZIT» масъулияти чекланган жамияти; Жойлашган манзили ва почта манзили – 100052, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Оққўрғон кўчаси, 25; Телефон – (0 371) 286-20-31.
Приводятся основные данные, касающиеся порядка учета и перехода прав собственности на ценные бумагиАкцияларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни, амалдаги қонунчиликда ўрнатилган тартибда қимматли қоғозлар Марказий депозитарийсида вакиллик ҳисобварағини очган ваколатли инвестиция воситачиси томонидан амалга оширилади. Ҳужжатсиз қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар олувчига унинг депо ҳисоб варағига тегишли кирим ёзуви белгиланган тартибда киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда инвестиция воситачиси томонидан бериладиган депо ҳисоб варағидан кўчирма билан тасдиқланади.
Данные об организациях, принимающих участие в размещении ценных бумаг (андеррайтерах)Қимматли қоғозларни жойлаштиришда андеррайтерлар иштирок этмайди.
Информация о порядке и месте ознакомления с копиями и оригинальным экземпляром решения о выпуске ценных бумаг и проспектом эмиссии ценных бумаг. Информация о печатных изданиях, где будут размещены услҚимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги ахборотнинг ошкор қилиниши Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ахборот (қимматли қоғозларни чиқариш муҳим факти – 25), эмиссия рисоласи ва қонунчилик билан белгиланган бошқа маълумотлар, акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг қонун ҳужжатлари билан ўрнатилган муддатда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Маълумотлар – ахборот тизими манзили: www.turkistonbank.uz, www.uzse.uz, www.openinfo.uz Банк эмиссия рисоласининг ва қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарорининг асли ва нусхаси билан Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, 11 – мавзе, Заргарлик кўчаси, 48А уй манзили бўйича жойлашган ХАТБ «Туркистон» Бош офисида танишиш мумкин. Акциядорлар ва потенциал инвесторлар, шу жумладан хорижий инвесторлар эмиссия рисоласини кўриб чиқиш учун банк Бошқарувига мурожаат қилишлари мумкин. Банк томонидан эмиссия рисоласини кўриб чиқиш учун ҳеч қандай тўловлар олинмайди ва ҳеч қандай дастлабки шартларсиз ва аризасиз эмиссия рисоласини таништириш мақсадида акциядорлар ва инвесторларга тақдим этилади.
Основные места продажи ценных бумаг• «ТОШКЕНТ» Республика фонд биржаси (манзил – Тошкент шаҳри, Мустакиллик шоҳ кучаси, 107); • «Туркистон» Хусусий акциядорлик тижорат банки (манзил – Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, 11 – мавзе, Заргарлик кўчаси, 48А).
Информация об организаторе торгов, в листинг которого планируется включение данного выпуска ценных бумагЧиқарилаётган акциялар «ТОШКЕНТ» Республика фонд биржаси расмий листингига киритилади (манзил – Тошкент шаҳри, Тошкент шаҳри, Мустакиллик шоҳ кучаси, 107, расмий вэб сайт – www.uzse.uz)

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   1875    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Events

Mn Tu We Th Fr St Su
General Statistics
  • Total issuers
    622
  • Issuers disclosed information
    725
  • Total disclosures
    38989
  • Essential facts
    28738
  • Prospectuses
    159
  • Quarterly reports
    7871
  • Annual reports
    2221
  • Charters
    1263