«Технолог» акциядорлик жамияти,
жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилади
«Технолог» АЖ, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йил 4 ноябрь куни соат 15-00 да, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Машхадий кўчаси, 210-уй манзилида, жамиятнинг маъмурий биносида ўтказилишини муълум қилади.
Навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2019 йил 29 октябрь ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 14-00 дан бошлаб, паспортлар асосида ёки акциядорларнинг вакиллари учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномалар орқали амалга оширилади. Маълумот учун телефонлар: 268-42-31.
Йиғилиш кун тартиби:
1. Жамият акциядорлар умумий йиғилишининг саноқ комиссияси таркибини ва сонини тасдиқлаш;
2. Жамият акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
3. Жамият кузатув кенгашининг ваколатларини тугатиш ва кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига тайёрланган материаллар билан «Технолог» АЖнинг Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Машхадий кўчаси, 210-уй манзилида жойлашган маъмурий биносида ва “Технолог” АЖнинг корпоратив ахборотлари эълон қилинадиган расмий веб-сайти www.texnolog.uz. танишиш мумкин.
«Технолог» АЖ
Кузатув кенгаши
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him
Mn | Tu | We | Th | Fr | St | Su |