ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АКЦИЯДОРЛИК ТИЖОРАТ ХАЛҚ БАНКИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки Кенгаши 2022 йил15 июль соат 10:30 да Тошкент шаҳри, Қатортол кўчаси, 46 уй, манзилида жойлашган банкнинг Бош офисида банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ҳабар қилади.
ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:
“Қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ Банкнинг 2021 йил якунлари бўйича пруденсиал нормативларнинг бажарилишини мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш.”
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишиниўтказиш тўғрисида қарор қабул қилган орган номи: Банк Кенгаши.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун банк акциядорлар реестрини шакллантириш санаси: 2022 йил 22 июнь.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга банк акциядорлар реестрини шакллантириш санаси: 2022 йил 12 июль.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида кўриладиган масалалар бўйича маълумотларни қуйидаги манзилда танишиш мумкин:
100096, Тошкент шаҳри, Қатортол кўчаси, 46 уй, банкнинг Бош офиси.
Банкнинг электрон почта манзили: info@xb.uz.
Қўшимча маълумотлар олиш учун телефон: 78-120-17-87.
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him
Mn | Tu | We | Th | Fr | St | Su |