«Қўқон дон махсулотлари» акциядорлик жамияти
акциядорлари ДИҚҚАТИГА!
«Қўқон дон махсулотлари» акциядорлик жамиятининг кузатув кенгаши жамият акциядорларининг йиллик Умумий йиғилиши 2021 йил 30 март куни соат 14.00 да Қўқон шахар Қудуқлук кўчаси, 27 уйда, жамият мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади.
Акциядорларни рўйхатга олиш 2021 йил 30 март куни соат 13.00 дан бошланади.
Умумий йиғилишнинг кун тартиби:
1.Умумий йиғилиш регламенти ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
2.2020 йил молиявий-хужалик фаолияти натижалари ва жамият бизнес режасининг бажарилиши юзасидан жамият ижро органининг хисоботини тасдиклаш.
3.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПК-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ 2020 йил якуни бўйича бошқарув раисининг ишлаб чиқаришни махаллийлаштириш, саноатида кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг хисоботини эшитиш.
4.2020 йил молиявий-хужалик фаолияти натижаларини текшириш юзасидан ташки аудитор томонидан берилган хулоса туғрисида;
5.2020 йил молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан тафтиш комиссиясининг хулосаси тўғрисида;
6.Кузатув кенгашининг 2020 йилда жамиятда корпоратив бошқарув тамойилларига риоя қилиниши юзасидан хисоботи ва уни қабул қилган қарорларини тасдиқлаш.
7.2020 йил учун жамиятнинг бухгалтерия баланси ва фойда –зарарлар хисоб варағини тасдиклаш;
8.2020 йил якуни бўйича жамиятнинг соф фойда тақсимотини тасдиқлаш;
9.2021 йил молиявий-хужалик фаолиятини текшириш учун ташқи аудиторлик ташкилотини ва унга тўланадиган хақнинг энг юкори миқдорини белгилаш.
10.Жамият бошқарув раиси билан мехнат шартномасини 1 йилга узайтириш тўғрисида;
11.2021 йил учун жамият бизнес режасини тасдиқлаш;
12.Жамият бошқарув аъзоларини сайлаш
13.Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш;
14.Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;
15.Корпоратив бошқарув тизимини бахолаш бўйича хулосани тасдиқлаш.
16.Корхонада харидлар жараенининг шаффофлиги асослилиги, шу жумладан, махалий махсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини хисобга олган холда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланиш тўғрисида ташқи аудит хулосасини кўриб чиқиш.
17.Давлат рўйхатидан чиқарилиб, фаолияти тугатилган юридик шахсларнинг кўп йиллардан буён ундирилмасдан келинаётган умидсиз, муддати утган дебитор қарздорликларини, юридик шахс тугатилганлиги хақидаги тегишли хужжатларга асосан жамият балансидан чиқариш.
18. 2020 йил якунларига кўра саноқ комиссияси аъзоларини тақдирлаш миқдорларини тасдиқлаш;
Умумий йиғилиш қатнашчилари шахсан тасдиқловчи хужжатбилан, акциядорларнинг вакиллари эса кўшимча белгиланган тартибда тасдиқланган равишда ишончномалар билан келишлари сўралади. Қўшимча маълумот учун телефон: 543-51-11
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him
Mn | Tu | We | Th | Fr | St | Su |