Single portal of corporate information
"UCHQO'RG'ON DON MAHSULOTLARI" AKSIYADORLIK JAMIYATI

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАГИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ
Дата раскрытия: 03.03.2021   
Дата опубликования модератором*: 03.03.2021   

                              "Учқўрғон дон маҳсулотлари" акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

"Учқўрғон дон маҳсулотлари" акциядорлик жамияти акциядорларининг 2020 йил молия-хўжалик фаолияти якунларига бағишланган акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши 2021 йил 8 апрель куни,соат 10:00 да,Учқўрғон шаҳар Парда Турсун кўчаси,1-уй,Жамият мажлислар залида бўлиб ўтади.

                                                                    Йиғилиш кун тартиби:

1.Жамиятнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича жамият кузатув кенгаши раиси ҳисоботи.

2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йили 24 августдаги ПҚ-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ 2020 йил якуни бўйича ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича бош директор ҳисоботи.                                                                                                                                   3.Жамиятнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес режасининг бажарилиши тўғрисида жамият молия ва иқтисод бўлими бошлиғи ҳисоботи.

4.Жамиятнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича йиллик баланси,молиявий натижалар тўғрисидаги бош ҳисобчи ҳисоботи.                                                                                                                                                                5.Жамият тафтиш комиссияси раиси ҳисоботи.                                                                                                                   6.Жамиятнинг 2020 йилги молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйичаўтказилган ташқи аудиторлик хулосаси ва 2021 йил учун ташқи аудиторлик ташкилотини танлаш ,унга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш.

7.Жамиятда харидлар жараёнининг шаффофлиги асослилиги, шу жумладан, маҳаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит хулосасини кўриб чиқиш.

8.Корпоратив бошқарув кодекси талабларига мувофиқ жамиятда 2020 йил якуни бўйича мустақил ташкилот томонидан ўтказилган корпортив баҳолаш бўйича хулосани тасдиқлаш.                                                                                                      9.Давлат рўйхатидан чиқарилиб,фаолияти тугатилган юридик шахсларнинг кўп йиллардан буён ундирилмасдан келинаётган умидсиз,муддати ўтган дебитор қарздорликларни,юридик шахс тугатилганлиги ҳақидаги тегишли ҳужжатларга асосан жамият балансидан чиқариш.                                                                                                    10.Жамиятнинг 2020 йил якуни билан олинган соф фойда тақсимоти ва акциядорларга тўланадиган дивиденд миқдорларини белгилаш.

11.Акциядорлик жамияти молия-хўжалик фаолиятини юритиш учун 2020 йилга мўлжалланган,Кузатув кенгаши йиғилишида маъкулланган бизнес режасини тасдиқлаш,2020 йил молия-хўжалик фаолиятинингасосий йўналишлари қилиб белгилаш.

12.Жамият ижроия органи раҳбарини ишга ёллаш тўғрисидаги меҳнат шартномасини бир йил муддатга узайтириш.

13.Жамият кузатув кенгаши таркибига киритилаётган номзодлар Ф.И.Ш кумулятив овоз беришорқали сайлаш.

14.Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини таркибига киритилаётган номзодлар Ф.И.Ш кумулятив овоз бериш орқали сайлаш.

Жамият акциядорлари умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчиҳужжат,вакиллар эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.Акциядорларнинг рўйхатга олиш соат 8:30дан бошланади.

Умумий йиғилишни ўтказиш учун жамият акциядорларига хабар бериш реестри 2021 йил2 март куни ҳолатига,йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар реестри ёпиладиган сана2021 йил 2 апрель куни.

Кузатув кенгаши

03.03.2021

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   92    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Events

Mn Tu We Th Fr St Su
General Statistics
  • Total issuers
    622
  • Issuers disclosed information
    725
  • Total disclosures
    38989
  • Essential facts
    28738
  • Prospectuses
    159
  • Quarterly reports
    7871
  • Annual reports
    2221
  • Charters
    1263