Single portal of corporate information
"ANDIJONYOG'MOY" AKSIYADORLIK JAMIYATI

“АНДИЖОНЁҒМОЙ” АЖ
Дата раскрытия: 07.01.2021   
Дата опубликования модератором*: 08.01.2021   

"АНДИЖОН ЁҒ МОЙ” АЖ

акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси лавозимига
танлов ўтказилиши бўйича
ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014-йил 24-апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4720-сонли Фармони, Корпоратив бошқарув Кодекси, жамият Устави ва жамият кузатув кенгашининг 2019-йил 29-июнида тасдиқланган “АНДИЖОН ЁҒ МОЙ” АЖ ижроия органи раҳбар ва раҳбар ўринбосари лавозимига номзодлар танловини ташкиллаштириш ва ўтказиш регламенти”га асосан жамият ижроия органи раҳбари лавозимига номзодларни саралаш бўйича танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқоролари ҳамда чет эл давлатлари фуқоролари таклиф қилинади.

Малака талаблари:

  • -тегишли мутахассислик бўйича олий маълумотга эга бўлиш;
  • -ишлаб чиқариш корхоналаридаги бошқарув лавозимларида мутахассислик бўйича
    3 (уч) йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси;
  • -қонунчилик, ишлаб чиқариш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар ва ҳалқаро талабларнинг билиш;
  • -корпоратив бошқарув тамойилларини билиш;
  • -давлат ва рус тилларини мукаммал билиш, инглиз ва бошқа чет тилларини билиш маъқулланади;
  • -компьютер технологияларидан оқилона фойдаланиш қобилияти, янги турдаги
    IТ хизматлари ва воситаларини тушуниш ва улардан фойдаланиш;

Қуйидаги шаҳслар номзод бўла олмайди:

  • -олий маълумот йўқ;
  • -муқаддам судланган;
  • -раҳбарлик лавозимида камида 3 (уч) йил иш тажрибасига эга бўлмаган;
  • -жамият акциядори бўлган даврда унинг айби билан жамиятнинг фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензия бўйича қонун талаблари бузилиши оқибатида жамиятга берилган лицензия бекор қилинган бўлса, агарда бундай бекор қилишлар бўйича 3 йилдан кам муддат ўтган бўлса.
  • Танловда қатнашиш учун қуйидаги хужжатларни тақдим қилиш зарур:
  • -ўз номидан ёзилган ариза;
  • -резюме (батафсил маълумот);
  • -касбий маълумотни, иш стажи ва малакасини тасдиқловчи хужжатлар, сертификатлар;
  • -меҳнат дафтарчаси нусхаси;
  • -алока учун маълумотлар;
  • Танлов хужжатларини топширишнинг оҳирги муддати - эълон берилган санадан бошлаб,

15 (ўн беш) кун, яъни 2021 йил 22 январ соат 16-00 га қадар

  • Танлов ўтказиш муддати - танлов таклифлари ва хужжатлари олингандан сўнг 5 (беш) иш

куни давомида ўтказилади.

Танлов таклифлари ва хужжатлар муҳрланган конвертларда тақдим қилинади.

Хужжатлар қуйидаги манзилда қабул қилинади: 170100, Андижон шаҳри, А.Фитрат кўчаси, 14-уй. Маълумотлар учун тел.: (74) 223-11-63, 93, 410-53-56.

“АНДИЖОН ЁҒ МОЙ” АЖ маъмурияти.

07.01.2021

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   287    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Events

Mn Tu We Th Fr St Su
General Statistics
  • Total issuers
    622
  • Issuers disclosed information
    725
  • Total disclosures
    38989
  • Essential facts
    28738
  • Prospectuses
    159
  • Quarterly reports
    7871
  • Annual reports
    2221
  • Charters
    1263