Single portal of corporate information
"ANDIJONYOG'MOY" AKSIYADORLIK JAMIYATI

“АНДИЖОНЁҒМОЙ” АЖ
Дата раскрытия: 07.01.2021   
Дата опубликования модератором*: 07.01.2021   

“АНДИЖОНЁҒМОЙ”

акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси лавозими учун

ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ

"Андижонёғмой" акциядорлик жамияти " Андижонёғмой" AЖнинг Бошқарув раиси лавозимига номзодларни танлаш бўйича танловда иштирок етишни таклиф қилади.

Ўзбекистон Республикасининг "Aкциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015-йил 24-апрелдаги "Aкциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқа-руви усулларини жорий етиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4720-сонли фармонига,"Андижонёғмой" AЖ уставига мувофиқ бошқарув раиси лавозимига номзодлар танловини эълон қилинади.

Танловда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек ушбу танловида иштирок этиш истагини билдирган хорижий давлатларнинг фуқаролари таклиф этилади.

Номзодга қўйиладиган талаблар:

- олий техник ёки муҳандислик-иқтисодий маълумотларга эга бўлиши;

- раҳбарлик (и/ч бўлимларида) лавозимларида камида 2 йиллик иш тажрибасига ега бўлиши;

- меҳнатни ташкил қилишнинг бозор иқтисодиётига асосланган илғор шаклларини билиш, ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш; олтмиш ёшгача бўлиши;

- Жамият Кузатув кенгаши аъзолари ёки Бошқарув орган раҳбарлари ва аъзолари билан ҳар қандай қариндошлик алоқаларнинг бўлмаслиги;

- иқтисодий ва/ёки бошқарув соҳасида жиноятлар учун сўндирилмаган, судланганлик, шу жумладан чет елга чиқишни чеклашга тақиқ мавжуд емаслиги; Тилларни билиши:

Резидентлар учун: ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши, инглиз ва / ёки немис тиллари мақулланди; Норезидентлар учун: рус тилини мукаммал билиши, ўзбек, инглиз ва / ёки немис тиллари маъқулланади.Компютер билими: МС Оффиcе- ишонч билан фойдаланиш.

Танловда қатнашиш учун қуйидаги хужжатларни тақдим қилиш зарур:

  • -ўз қўли билан ёзилган ариза; автобиография (батафсил кўрсатилсин); Мехнат давфтарчаси нусхаси, касбий маълумотни, иш стажи ва малакасини тасдиқловчи хужжатлар, сертификатлар;

Хизмат вазифалари:

Aкциядорлик жамиятига жорий фаолиятини бошқариш, самарали, бир маъромда, барқарор ва даромадли фаолият юритишини таъминлаш; бизнес-режалар ва ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишни бошқариш, уларнинг қатъий бажарилишини ташкил етиш ва назорат қилиш;

Aкциядорлик жамиятининг молиявий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш, шартномавий мажбурият-ларини бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш; акциядорлик жамиятнинг ривожлантириши ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, шунингдек, ижтимоий соҳани ривожлантириш учун зарур бўлган миқдорда фойда олишни таъминлаш; ходимлар учун ижтимоий кафолатлар ва хавфсиз меҳнат шароитлар яратишни таъминлаш; амалдаги қонунчилик талаблари, ҳукумат фармонлари ва қарорлари, шунингдек, жамият ички меъёрий ҳужжатларига риоя қилиш. Бундан ташқари, www. www. andyogmoy @ inbox ru.(www. Andijonyogmoy.uz) веб-сайтида "Андижонёғмой" AЖ бошқарув раиси лавозимига конкус асосидаги танлови тўғрисида” ги низоми билан танишиб чиқишингизни тавсия қиламиз.

Меҳнат шароитлари:

Иш вақти: 5/2, соат 8:00 дан 17:00 гача. Доимий иш. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмийлаштирилади.Иш ҳаққи: штат жадвали билан белгиланган иш ҳаққи ва Жамиятнинг ички ҳужжатлари ва бозор механизмларига мувофиқ тўловларни (мукофотлар).

Танловда иштирок етиш учун ҳужжатларни топшириш тартиби: Лавозимга талабгор бўлган номзодларнинг ҳужжатлари (резюме ёки маълумотнома, дипломлар ва гувоҳномалар нусхалари, тавсияномалар, меҳнат дафтарчаси нусхаси, судланмаганлиги тўғрисида гувоҳнома) муҳрланган конвертда Андижон вилояти,Андижон шахри,А.Фитрат кўчаси 14 уй манзилида қабул қилинади.

Ҳужжатларни қабул қилишнинг охирги муддати: 22 январ соат 16-00 га қадар ушбу эълон ягона корпоратив маълумот порталида (www.опенинфо.уз) эълон қилинган кундан бошлаб.

Танлов бўйича қўшимча маълумотлар учун иштирокчилар 74 223-11-83, 74 223-10-33 телефон-лари рақами орқали боғланишлари мумкин.

“Андижонёғмой” АЖ маъмурияти.

07.01.2021

Link to the announcement on the website of the issuer

Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

   337    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)

Events

Mn Tu We Th Fr St Su
General Statistics
  • Total issuers
    622
  • Issuers disclosed information
    725
  • Total disclosures
    38989
  • Essential facts
    28738
  • Prospectuses
    159
  • Quarterly reports
    7871
  • Annual reports
    2221
  • Charters
    1263